O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И


Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Терроризмга қарши конвенциясини (Екатеринбург, 2009 йил 16 июнь) ратификация қилиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 30 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 6 декабрда маъқулланган

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Терроризмга қарши конвенцияси (Екатеринбург, 2009 йил 16 июнь) қуйидаги билдириш ва шарт билан ратификация қилинсин:

1) Конвенция 6-моддасининг 2-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси шуни билдирадики, мазкур Конвенциянинг бажарилиши учун масъул бўлган ваколатли органлар Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасидир»;

2) Конвенция қоидаларининг юридик ва жисмоний шахслар мол-мулкини жиноий жазо чораси сифатида мусодара қилишни қўллаш мумкинлигига доир қисми Ўзбекистон Республикасининг миллий қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги сабабли Ўзбекистон Республикасида қўлланилмайди.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2011 йил 16 декабрь
№ ЎРҚ-309

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati