O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И


«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 4 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 26 августда маъқулланган

1-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган «Давлат тили ҳақида»ги 3561–ХI-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 167–I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 257-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 335-модда) 22-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
«22-модда. Географик объектларнинг номлари давлат тилида акс эттирилади».
2-модда.  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 26 апрелдаги 232–I-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5–6, 70-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2002 йил, № 1, 22-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2009 йил, № 12, 463-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда) 12-банди ўн иккинчи хатбошисидаги «янги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади» деган сўзлар «янги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисида таклифлар киритади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги 276–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 139-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) номидаги «топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) муқаддимадаги «маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмларига, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, физик-жуғрофий, геологик ва бошқа объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3) VI, VII ва VIII бўлимлар чиқариб ташлансин;
4) IX бўлимнинг номидаги биринчи жумла чиқариб ташлансин;
5) 24, 25 ва 26-моддалар чиқариб ташлансин;
6) X бўлим чиқариб ташлансин;
7) 30-модданинг биринчи қисмидаги «маъмурий-ҳудудий бирликлар ва аҳоли пунктларига ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
8) 31-модда чиқариб ташлансин.
 
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Геодезия ва картография тўғрисида»ги 417–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4–5, 122-модда) 6-моддасининг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«географик объектларнинг номларини белгилаш, нормаллаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш».
 
5-модда.  Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2011 йил 12 октябрь
№ ЎРҚ-304

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati