O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И


Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва улар прекурсорларининг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш марказини ташкил этиш тўғрисида Озарбайжон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги Битимни (Остона, 2006 йил 24 июль) ратификация қилиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 16 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 27 августда маъқулланган

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва улар прекурсорларининг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш марказини ташкил этиш тўғрисида Озарбайжон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги Битим (Остона, 2006 йил 24 июль) қуйидаги билдиришлар билан ратификация қилинсин:

1) Битимнинг 8-моддаси 1-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси шуни билдирадики, Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси Битим доирасида миллий мувофиқлаштирувчи орган сифатида белгиланган.

Битим доирасида Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари сифатида: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази белгиланган»;

2) Битимнинг 9-моддаси бўйича: «Ўзбекистон Республикаси шуни билдирадики, Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси раисининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказининг директори Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгаши таркибига Ўзбекистон Республикасидан вакил сифатида белгиланган».

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2011 йил 14 сентябрь
№ ЎРҚ-297

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati