O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И


«Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига темир йўлда ташиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 27 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 26 августда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 
15 апрелда қабул қилинган «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги 766–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 118-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 157-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

1)  12-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Йўловчиларнинг ҳамда темир йўл транспорти ходимларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, темир йўлда ташиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ваколатли органлар вокзалга киришда белгиланган тартибда қўл юкини, багажни кўздан кечиради ҳамда йўловчилар ва бошқа шахсларни шахсий кўздан кечиришдан ўтказади. Кўздан кечиришдан бош тортилган тақдирда, вокзалга кириш тақиқланади, йўловчилар эса ташишга қўйилмайди. Кўздан кечиришни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли органларнинг рўйхати ва кўздан кечиришни ўтказиш тартиби, шунингдек йўловчилар ва бошқа шахсларнинг вокзалларда бўлиши қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;

2) қуйидаги мазмундаги 201-модда билан тўлдирилсин:

«201-модда.   Темир йўлда ташиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган давлат   назорати ва бошқа чоралар

Темир йўлда ташиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган давлат назорати ва бошқа чоралар ички ишлар, Миллий хавфсизлик хизмати органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади»;

3) 26-модданинг биринчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «ушбу Қонунда ёки бошқа қонун ҳужжатларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда.  Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2011 йил 8 сентябрь
№ ЎРҚ-293

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati