O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 16 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 25 мартда маъқулланган

1-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги 924–ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 162–II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1–2, 10-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда, № 7, 324-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда) 37-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суди қонун билан унинг ваколатлари доирасига берилган фуқаролик ишларини ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади».
 
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 11, 23-моддалар, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 272-модданинг иккинчи қисмидаги «адвокатлар малака комиссиясига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 412-модданинг бешинчи қисмидаги «адвокатлар малака комиссиясига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 
3-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар;
2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) 242-модданинг 1-банди «фуқаролик ишлари бўйича судлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) қуйидаги мазмундаги 2454-модда билан тўлдирилсин:
 
«2454-модда. Фуқаролик ишлари бўйича судлар
 
Фуқаролик ишлари бўйича судлар фуқаролик ишларининг муҳокамаси чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади»;
 
3) 315-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Фуқаролик ишлари бўйича суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда шикоят қилинади»;
4) 317-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Фуқаролик ишлари бўйича суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда протест келтирилади».
 
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 477–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сонга илова;
2001 йил, № 1–2, 11-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда; 2008 йил, № 4, 185-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 332-модда; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9,
335-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 166-модда:
иккинчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;
учинчи қисмининг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Айни бир вақтда суд хусусий ажрим чиқаради, ушбу ажрим тегишинча юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига юборилади»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Суд мажлисида тартибни бузган ёки судга нисбатан бошқача тарзда ҳурматсизлик қилган шахс суд томонидан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин»;
2) 174-модданинг олтинчи қисмидаги «адвокатлар малака комиссиясига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 2382-модда қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:  
«5) агар фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса»;
4) 337-модданинг учинчи қисмидаги «адвокатлар малака комиссиясига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 
5-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 478–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 234-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 2001 йил, № 1–2, 11-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 7, 373-модда; 2007 йил, № 8, 367-модда; 2008 йил, № 9, 490-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 6, 231-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 24-модда биринчи қисмининг 12 ва 13-бандларидаги «текширув вазифаларини амалга оширувчи давлат органлари» ва «текширув вазифаларини амалга оширувчи органлар» деган сўзлар «назорат қилувчи органлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 36-модданинг учинчи қисми «Даъво» деган сўздан кейин «ёки ариза» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 55-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Ташкилотлар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини (бундан буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади»;
4) 103-модда:
1-бандининг русча матнидаги «в государственный бюджет» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:
«11) коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари тўловлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган талаб қўйилса»;
5) II бўлим қуйидаги мазмундаги 203-боб билан тўлдирилсин:
 
«203-боб.       Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритиш
 
15511-модда. Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисида мурожаат қилиш ҳуқуқи
 
Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисида аризалар билан хўжалик судларига назорат қилувчи органлар мурожаат қилишга ҳақли.
15512-модда. Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш
 
Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар асосида, ушбу бобда белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда кўриб чиқилади. 
 
15513-модда. Ҳуқуқий таъсир чоралари
 
Ҳуқуқий таъсир чоралари қуйидагилардан иборат:
фаолиятни тугатиш;
атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш;
фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
молиявий жазо чораларини қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеня ҳисоблаб чиқариш, шунингдек ташкилот ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва молиявий жазо чоралари суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно;
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно.
Хўжалик суди қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам қўллаши мумкин.
 
15514-модда. Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
 
Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ариза хўжалик судига ёзма шаклда берилади ва аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) ариза берилаётган хўжалик судининг номи;
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи ва уларнинг почта манзиллари;
3) ҳуқуқбузарлик фактини аниқлаган назорат қилувчи органнинг номи;
4) аризада қўйилган талабга асос бўлган ҳолатлар;
5) аризада қўйилган талабнинг асосларини тасдиқловчи далиллар;
6) хўжалик судига мурожаат қилишга асос бўлган ташкилот ёки фуқаронинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
7) аризачининг талаби;
8) низони жавобгар билан судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, агар бу шу тоифадаги низолар учун қонунда назарда тутилган бўлса;
9) илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризада бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Ушбу моддада, шунингдек ушбу Кодекснинг 15515-моддасида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича аризачига қайтарилади.
 
15515-модда. Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар
 
Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризага, ушбу Кодекс 114-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари, қуйидагилар илова қилинади:
1) фаолиятни тугатиш, атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисидаги аризага — таъсис ҳужжатларининг ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхалари; ташкилот ёки фуқаро томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг фаолиятни тугатиш, атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш учун асос бўладиган тарзда бузилганлигини тасдиқловчи далиллар;
2) фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш тўғрисидаги аризага — таъсис ҳужжатларининг ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхалари; ташкилот ёки фуқаро томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш учун асос бўладиган тарзда бузилганлигини тасдиқловчи далиллар;
3) банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризага — солиқ тўловчи томонидан солиқ текширувини ўтказишга тўсқинлик қилинганлигини ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудни, биноларни, шу жумладан жойларни текшириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилганлигини тасдиқловчи далил;
4) молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги аризага — текшириш ўтказилишига асос бўлган ҳужжатлар (назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг қарори, бундай қарор олиш қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳоллар бундан мустасно; агар текшириш жиноят иши доирасида ўтказилса, тергов органининг (суриштирув органининг) қарори; текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ; текшириш ўтказиш режаси ва ҳоказо); текшириш натижалари бўйича тузилган далолатнома ёки бошқа ҳужжат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар; текшириш материалларини кўриб чиқиш баённомаси ва қарор, агар уларни тузиш ёки қабул қилиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлса; қарорнинг кўчирма нусхаси жавобгарга топширилганлиги ёки юборилганлиги далили;
5) тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш тўғрисидаги аризага — лицензиянинг (рухсатноманинг) ва лицензия шартномасининг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхалари; ташкилот ёки фуқаро томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг ва лицензия шартномаси шартларининг лицензиянинг (рухсатноманинг) амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва (ёки) лицензияни (рухсатномани) бекор қилиш учун асос бўладиган тарзда бузилганлигини тасдиқловчи далил.
 
15516-модда. Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича хабарномалар
            ва чақирувлар
 
Хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Процесснинг бошқа иштирокчилари ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилинади ва судга чақирилади.
 
15517-модда. Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд муҳокамаси
 
Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши керак, ариза хўжалик судига келиб тушганидан кейин камида бир ойдан сўнг кўриладиган молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бундан мустасно.
Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда хўжалик суди суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда хўжалик суди молиявий жазо чоралари суммасининг ҳисоб-китоби қанчалик тўғрилигини ҳам текширади.
Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича келишув битими тузилишига йўл қўйилмайди.
 
15518-модда. Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича хўжалик судининг ҳал қилув қарори
 
Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори хўжалик суди томонидан ушбу Кодекснинг 18-бобида белгиланган қоидалар асосида қабул қилинади.
Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича хўжалик суди ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ёки арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, хўжалик суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилган шахснинг номи;
2) ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
3) қўлланилган ҳуқуқий таъсир чорасининг тури, молиявий жазо чораси қўлланилган тақдирда эса унинг миқдори; зиммасига молиявий жазо чораси суммасини ундириш юклатилган назорат қилувчи органнинг номи; 
4) фаолият чекланадиган, тўхтатиб туриладиган ва тақиқланадиган муддат; лицензиянинг (рухсатноманинг) амал қилиши тўхтатиб туриладиган муддат; амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган лицензиянинг (рухсатноманинг), шунингдек бекор қилинган лицензиянинг (рухсатноманинг) номи, рақами, берилган санаси ва бошқа реквизитлари ҳақидаги ҳамда лицензияни (рухсатномани) берган орган тўғрисидаги маълумотлар; фаолият қандай шартлар бажарилгунига қадар чекланаётганлиги, тўхтатиб турилаётганлиги ва тақиқланаётганлиги; банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги.
Хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда хўжалик судининг ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин уч иш куни ичида хўжалик суди томонидан ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади»;
6) 158-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида берилади»;
7) 167-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) хўжалик судига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади».
 
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 140-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда, № 9, 494-модда, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда, № 12, 465-модда) 401-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тадбиркорлик субъектларига нисбатан уларнинг фаолиятини чекловчи чоралар қўлланилади. Бунда тадбиркорлик субъектларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд тартибида қўлланилади:
фаолиятни тугатиш;
атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш;
фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
молиявий жазо чораларини қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеня ҳисоблаб чиқариш, шунингдек ташкилот ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва молиявий жазо чоралари суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно;
ҳуқуқбузарлик предметларини давлат даромадига ўтказиш;
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно».
 
7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2011 йил 21 апрель
№ ЎРҚ-288

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati