O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И

«Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 23 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 25 мартда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги 425–XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 43-модда; 1993 йил, № 5, 236-модда; 1994 йил, № 11–12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 153-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда) 4-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
2-банднинг 14-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари»;
3-банднинг 17-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17) шаҳарда йўловчилар ташишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар. Ҳарбий турдаги автомобиль колонналари».

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2011 йил 13 апрель
№ ЎРҚ-281

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati