O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 2 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 3 декабрда маъқулланган

1-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабр да қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 754–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1)2-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
«2-модда. Табиатни муҳофаза қилиш объектлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
 
Табиатни муҳофаза қилиш объектлари (ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси) ифлосланишдан, бузилишдан, зарарланишдан, ориқлаб кетишдан, вайрон бўлишдан, йўқ бўлиб кетишдан, нооқилона фойдаланишдан муҳофаза этилиши лозим.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар жумласига давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар, муҳофаза этиладиган ландшафтлар, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар киради»;
2) 45-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш таҳдиди келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва бундай жойларга кўмиб ташлаш тақиқланади»;
3) 47-модданинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«табиатни муҳофаза қилиш объектлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ҳуқуқий режимини бузганликда»;
4) 48-модданинг биринчи қисмидаги «алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудларга» деган сўзлар «муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 
2-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги 837–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 2000 йил, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 64-модда биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйи даги таҳрирда баён этилсин:
«Сув объектларида спорт ва ҳаваскорлик йўли билан балиқ овлашга рухсат берилади, давлат қўриқхоналари, табиат боғларининг ва давлат биосфера резерватларининг қўриқхонага айлантирилган зоналари ҳудудидаги сув объектлари бундан мустасно»;
2) 67, 68 ва 69-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
«67-модда. Муҳофаза этиладиган сув объектлари  
 
Устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик сув объектлари ёки уларнинг айрим участкалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар деб эълон қилинади ва хўжалик мақсадида фойдаланишдан чиқарилади.
 
68-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар сувларидан фойдаланиш тартиби ва
                         уларни муҳофаза қилиш чоралари
 
Давлат қўриқхоналари, табиат боғларининг ва давлат биосфера резерватларининг қўриқхонага айлантирилган зоналари сувларидан балиқ овлаш, ов қилиш, сув ўсимликлари ва организмларини йиғиш учун фойдаланиш, шунингдек бундай сувларнинг табиий ҳолатини бузувчи бошқа ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар сувларига оқинди сувларни оқизишга, шунингдек уларда гидромелиорация ишларини ўтказишга ушбу Қонунда белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда йўл қўйилади.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар сувларидан фойдаланиш тартиби ва уларни муҳофаза қилиш режими қонун ҳужжатларида белгиланади.
 
69-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг сув объектларини олиб қўйиш
 
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг сув объектларини олиб қўйишга зарур бўлган алоҳида ҳолларда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва ваколатли органлар томонидан йўл қўйилади».
 
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ­Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 202-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги «махсус қўриқланадиган табиий ҳудудлардаги» деган сўзлар «муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 204-модданинг:
номи ва биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
«204-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузиш
 
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузиш кўп миқдорда зарар етказилиши ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса»;
иккинчи қисмининг диспозициясидаги «Алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин.
 
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 82-модданинг:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
«82-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузиш»;
биринчи қисми диспозициясининг ўзбекча матнидаги «тартибини» деган сўз «режимини» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар, муҳофаза этиладиган ландшафтлар, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари ҳамда давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини бузиш»;
2) 261-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «давлат қўриқхоналари ва давлат миллий табиат боғларининг муҳофаза қилиш ходимлари» деган сўзлар «давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат биосфера резерватларининг қўриқлаш ходимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 284-модданинг учинчи қисмидаги «алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудларнинг» деган сўзлар «муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги 2018–ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган 444–II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда) 10-моддасининг иккинчи қисмидаги «Алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин.
 
6-модда.  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 26 апрелдаги 232–I-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5–6, 70-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2002 йил, № 1, 22-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2009 йил, № 12, 463-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 12-банднинг:
еттинчи хатбошисидаги «алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга доир низомларини» деган сўзлар «муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги низомларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мамлакатда қўриқхоналарга доир ишга раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг давлат кадастрини юритади, янги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади»;
2) 13-банднинг «к» кичик бандидаги «алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин.
 
7-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 543–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 1, 12-модда; 2000 йил, № 5–6,153-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 11-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат қўриқхоналарида, давлат табиат ёдгорликларида, табиат боғларининг ва давлат биосфера резерватларининг қўриқхонага айлантирилган зоналарида ўсимлик дунёси объект­ларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди, илмий мақсадларда фойдаланиш бундан мустасно. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик турларини тайёрлаш (йиғиш) ман этилади»;
2) 23-модданинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш».
 
8-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 545–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 1, 14-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 12, 472-модда) 30-моддасининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш».
 
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига (Ўзбекис тон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 82-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекис тон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 5-модданинг олтинчи хатбошисидаги «алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар эгаллаган ерлар» деган сўзлар «табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 8-модданинг 4 ва 5-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4) табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар — муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эгаллаган, устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик ерлар;
5) тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар — моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерлар»;
3) 12-модда тўртинчи қисмининг 4-бандидаги «алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин;
4) 25-модда:
иккинчи қисмидаги «шунингдек алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерларида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда қидирув ишларини амалга оширишга рухсатнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва ваколатли органлар томонидан берилади»;
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
5) 29-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисидаги «табиат, тарих ва маданиятга тааллуқли давлат ёдгорликларини» деган сўзлар «давлат табиат ёдгорликларини, шунингдек моддий маданий мерос объектларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 59-модданинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6) муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ерлари»;
7) 9-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
«9-боб. Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар
 
71-модда. Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар таркиби
 
Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эгаллаган ерлардан иборат бўлади.
Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерлардан иборат бўлади.
Ерларни табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар жумласига киритиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
 
72-модда. Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар
 
Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат табиат ёдгорликларининг, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудларнинг, муҳофаза этиладиган ландшафт ларнинг, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудларнинг, давлат биосфера резерватларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахс ларга табиатни муҳофаза қилиш мақсадлари учун берилган ерлари киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга салбий таъсирнинг олдини олиш мақсадида давлат қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар ва давлат табиат ёдгорликлари атрофида уларнинг режимига риоя этилишини таъминлашга зарарли таъсир этадиган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият чекланган ёки тақиқланган ҳолда муҳофаза зоналари ташкил этилади.
Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
 
73-модда.  Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар
                           
Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига касалликларнинг олдини олишни ва уларни даволашни ташкил этиш учун қулай табиий омилларга, шифобахш ҳамда соғломлаштириш хоссаларига эга бўлган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли юридик шахсларга фойдаланишга берилган ерлар киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади.
Аҳолининг даволаниши ва дам олиши учун зарур шароитларни, шунингдек табиий шифобахш ҳамда соғломлаштириш хоссалари муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерларда курорт табиий ҳудудларнинг режими белгиланади.
Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
 
74-модда. Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар
 
Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига туризмни ва аҳолининг оммавий дам олишини ташкил этиш учун яроқли географик ва иқлим шароитларига эга бўлган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга доимий фойдаланишга ёки ижарага берилган ерлар киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади.
Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
 
75-модда. Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар
 
Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар жумласига тегишли юридик шахсларга доимий фойдаланишга берилган моддий маданий мерос объектларининг ерлари киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади.
Моддий маданий мерос объектининг ўзгартирилиши мумкин бўлмаган ўзига хос хусусиятларини ва унинг тарихий муҳитини сақлаб қолиш мақсадида унга туташ ҳудудда муҳофаза зоналари, иморатлар қуришни ва хўжалик фаолиятини тартибга солиш зоналари, муҳофаза этиладиган табиий ландшафт зоналар белгиланади.
Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларни ажратиш ва улардан фойдаланиш, уларга туташ ҳудудларда муҳофаза зоналарини, иморатлар қуришни ва хўжалик фаолиятини тартибга солиш зоналарини, муҳофаза этиладиган табиий ландшафт зоналарни белгилаш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади»;
8) 79-модданинг биринчи қисмидаги «алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерлари» деган сўзлар «табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9)  86-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«сувни муҳофаза қилиш зоналари, қирғоқбўйи минтақалари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари, ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари, курорт табиий ҳудудлар зоналари, давлат биосфера резерватлари зоналари, давлат қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар, давлат табиат ёдгорликлари, моддий маданий мерос объектлари, сув ташламалари, йўллар, трубопроводлар, алоқа ва электр узатиш линиялари атрофида муҳофаза зоналари ­белгиланиши муносабати билан уларнинг ҳуқуқлари чекланганда»;
10)  87-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш учун ер участкалари берилганда».
 
10-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Ўрмон тўғрисида»ги 770–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 122-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 11-модданинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат ўрмон хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга давлат ўрмон фонди участкаларини бериш, бундан ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақалари, ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақалари, сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонлар, давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, умумдавлат аҳамиятига молик буюртма қўриқхоналарнинг, умумдавлат аҳамиятига молик курорт табиий ҳудудларнинг, давлат биосфера резерватларининг, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ўрмонлари мустасно»;
2) 15-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Белгиланган мақсади ва бажарадиган вазифаларига мувофиқ ўрмонлар қуйидаги қўриқланиш тоифаларига киритилади:
ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақалари;
ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақалари;
эрозиядан сақлайдиган ўрмонлар;
ўрмонларнинг темир йўллар ва автомобиль йўллари ёқалаб ўтган иҳота минтақалари;
чўл ва чала чўл зоналарининг ўрмонлари;
шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғлари;
шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат марказларининг кўкаламзорлаштирилган зоналари атрофидаги ўрмонлар;
сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонлар;
алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонлар;
ёнғоқчилик зоналаридаги ўрмонлар;
ўрмонларнинг мевали дарахтзорлари;
давлат қўриқхоналарининг ўрмонлари;
мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг ўрмонлари;
табиат боғларининг ўрмонлари;
буюртма қўриқхоналарнинг ўрмонлари;
курорт табиий ҳудудларнинг ўрмонлари;
давлат биосфера резерватларининг ўрмонлари;
давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ўрмонлари;
илмий ёки тарихий аҳамиятга эга бўлган ўрмонлар»;
3) 21-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин;
4) 26-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўрмонларнинг темир йўллар ва автомобиль йўллари ёқалаб ўтган иҳота минтақаларида, чўл ва чала чўл зоналарининг ўрмонларида асосий фойдаланишдаги дарахтларни ўрмон ҳолатини яхшилаш мақсадида кесишга йўл қўйилади.
Ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақаларида, ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақаларида, эрозиядан сақлайдиган ўрмонларда, шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғларида, шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат марказларининг кўкаламзорлаштирилган зоналари атрофидаги ўрмонларда, сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонларда, алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонларда, ёнғоқчилик зоналаридаги ўрмонларда, ўрмонларнинг мевали дарахтзорларида, табиат боғларининг ўрмонларида (уларнинг қўриқхонага айлантирилган зоналари бундан мустасно), курорт табиий ҳудудларнинг ўрмонларида, давлат биосфера резерватларининг ўрмонларида (уларнинг қўриқхонага айлантирилган зоналари бундан мустасно), илмий ёки тарихий аҳамиятга эга бўлган ўрмонларда фақат оралиқ фойдаланишдаги кесишга (ўрмон парвариши ва санитария мақсадида кесишга) йўл қўйилади»;
5) 27-модда иккинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйи даги таҳрирда баён этилсин:
«Ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақаларида, эрозиядан сақлайдиган ўрмонларда, сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонларда, алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонларда, ёнғоқчилик зоналаридаги ўрмонларда, давлат қўриқхоналарининг ўрмонларида, шунингдек белгиланган режимга мувофиқ табиат боғларининг, буюртма қўриқхоналарнинг, курорт табиий ҳудудларнинг, давлат биосфера резерватларининг ўрмонларида мол боқишга йўл қўйилмайди».
 
11-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Экологик экспертиза тўғрисида»ги 73–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 144-модда) 11-моддасининг саккизинчи хатбошисидаги «алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин.
 
12-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги 171–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1–2, 19-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) 5-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги ва 6-моддасининг биринчи қисмидаги «алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин.
 
13-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган 353–II-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4–5, 63-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 7, 369-модда, № 10, 536-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 6-модданинг бешинчи хатбошисидаги «алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин;
2) 7-модданинг:
учинчи қисми тўртинчи хатбошисидаги «алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин;
тўртинчи қисми саккизинчи хатбошисидаги «миллий боғлар ва бошқа алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги» деган сўзлар «табиат боғлари ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи ва ўнинчи қисмларидаги «алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин;
3) 29-модда биринчи қисмининг:
бешинчи хатбошисидаги «алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин;
олтинчи ва еттинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
саккизинчи — ўн учинчи хатбошилари тегишинча олтинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
4) 41-модданинг:
биринчи қисмидаги «алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни, шу жумладан табиий ландшафтларни» деган сўзлар «муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми:
учинчи хатбошисидаги «алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин;
еттинчи ва саккизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилари тегишинча еттинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
5) 47-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Рекреацион зоналар туризмни ва аҳолининг оммавий дам олишини ташкил этиш учун мўлжалланган бўлиб, шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғларини, пляжларни, соҳилбўйи объектларини ҳамда бошқа объектларни ўз ичига олади»;
6) 53-модда олтинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг муҳофаза зоналари, сувни муҳофаза қилиш зоналари» деган сўзлар «муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг муҳофаза зоналари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 
14-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Чиқиндилар тўғрисида»ги 362–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4–5, 72-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда) 22-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш таҳдиди келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва бундай жойларга кўмиб ташлаш тақиқланади».
 
15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 333, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда) 282-моддаси иккинчи қисмининг 22-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22) иҳота ўрмон дарахтзорлари эгаллаган ерлар. Иҳота ўрмон дарахтзорлари жумласига қуйидагилар киради: ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақалари; ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақалари; эрозиядан сақлайдиган ўрмонлар; ўрмонларнинг темир йўллар ва автомобиль йўллари ёқалаб ўтган иҳота минтақалари; чўл ва чала чўл зоналаридаги ўрмонлар; шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғлари; шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат марказларининг кўкаламзорлаштирилган зоналари атрофидаги ўрмонлар; сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонлар; курорт табиий ҳудудларни санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш теграсидаги ўрмонлар; алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонлар; илмий ёки тарихий аҳамиятга эга бўлган ўрмонлар».
 
16-модда.  Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2011 йил 4 январь
№ ЎРҚ-278

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati