O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И

Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2011 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 30 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 3 декабрда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябр да қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) қуйидаги мазмундаги 493-модда билан тўлдирилсин:
 
«493-модда.   Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик,
            ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини
            тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш
 
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
2) қуйидаги мазмундаги 1755-модда билан тўлдирилсин:
 
«1755-модда. Ходимлар сонини яшириш
 
Ходимлар сонини яшириш — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан 
ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан 
ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
3) 255-модданинг биринчи қисми «492» рақамидан кейин «493» рақами билан тўлдирилсин;
4) 264-модданинг биринчи қисмидаги «1754-моддасида» деган сўзлар «1754, 1755-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 
2-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Бож тарифи тўғрисида»ги 470–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 228-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 7, 322-модда, № 9, 419-модда, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 4, 179-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 6-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Импорт ва экспорт божининг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади»;
2) 33-модда:
биринчи қисмининг:
ўн саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошилари тегишинча 
ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи қисмидаги «ўн бешинчи ва ўн саккизинчи» деган сўзлар «ва ўн бешинчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги 
717–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 8-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда) 12-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«текширувларни ўтказиш зарурати Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларидан келиб чиққанда».
 
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабр да қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 28-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқаришда уларнинг тўланиши лозим бўлган энг кам миқдори белгиланади»;
2) 143-модда 6-бандининг «к» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«к) қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида дала таъминоти»;
3) 158-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:
«6) тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни реализация қилишдан ёки тугатишдан олинган фойдаси»;
4) 204-модданинг ўн учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Кодекс 219-моддасининг 5 ва 6-бандларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобга олиш назарда тутилмаган мол-мулк реализация қилинган тақдирда (мазкур мол-мулк қўшилган қиймат солиғи билан олинганлиги ёки олинмаганлигидан қатъи назар), солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ўз ичига оладиган, уни реализация қилиш (чиқиб кетиш) қиймати билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади»;
5) 208-модда:
12-банди чиқариб ташлансин;
15-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«санаторийлар, шифохоналар, профилакторийлар, курортлар, пансионатлар, дам олиш уйлари ва зоналари, болалар дам олиш оромгоҳлари ҳамда бошқа дам олиш ташкилотлари томонидан уларнинг асосий фаолияти доирасида кўрсатиладиган хизматлар улар юридик шахслар ёки юридик шахсларнинг таркибий бўлинмалари томонидан кўрсатилишидан қатъи назар санаторий-­курорт ва соғломлаштириш хизматлари жумласига киради»;
қуйидаги мазмундаги 35-банд билан тўлдирилсин:
«35) давлат мулкини ижарага бериш бўйича хизматлар»;
6) 211-модданинг 6-банди қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Мазкур имтиёз олиб кирилаётган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ҳам ишлаб чиқарилаётган тайёр дори воситаларига татбиқ этилмайди»;
7) қуйидаги мазмундаги 2171-модда билан тўлдирилсин:
 
«2171-модда. Пахта толасини республиканинг ички 
            истеъмолчиларига реализация қилиш
            оборотларига солиқ солиш
 
Пахта толасини республиканинг ички истеъмолчиларига реализация қилиш оборотига ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади»;
8) 269-модда биринчи қисмининг 7-банди чиқариб ташлансин;
9) 308-модда қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:
«7) қуйидаги грант маблағлари ҳисобига олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар:
давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукуматга қарашли ташкилотлар томонидан берилган грант маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан берилган грант маблағлари;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида берилган грант маблағлари»;
10)       329-модданинг 17-банди ва 330-модданинг 6-банди «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси» деган сўзлардан кейин «ва унинг ҳудудий бошқармалари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
11)       336-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат божининг бир қисми давлат органи тасарруфида қолдирилган тақдирда, давлат божи кейинчалик маблағлар бюджет ва давлат органи ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган ­нормативлар бўйича тақсимланган ҳолда ягона ҳисоб варағига тўланади»;
12)       350-модда бешинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «ва таъминот-сотиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
13)       355-модда учинчи қисмининг олтинчи хатбошиси даги «таъминот-сотиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
14)       356-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:
«7) тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни реализация қилишдан ёки тугатишдан олинган даромадлар»;
15)       385-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Патта тўлови миқдорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади»;
16)       386-модда:
биринчи қисмининг:
1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1) ижара тўловидан олинган даромадлар. Ижара тўлови бозор маъмуриятининг тасарруфида бўлган бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа мол-мулкдан фойдаланганлик учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўланади»;
3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3) бозор маъмурияти томонидан амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги товарларини тайёрлаш, харид қилиш ва реализация қилишдан олинган даромадлар (деҳқон бозорлари учун). Бунда реализация қилинган товарларнинг харид қиймати билан сотиш қиймати ўртасидаги фарқ даромаддир»;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижара тўловининг ва бозор маъмурияти кўрсатадиган хизматлар қийматининг миқдорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади»;
17)       387-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу боб қоидалари устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 51 фоиздан кам бўлмаган юридик шахслар — савдо комплексларига татбиқ этилади».
 
5-модда.  Ушбу Қонун 2011 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2010 йил 24 декабрь
№ ЎРҚ-274

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati