O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И

Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари ҳақидаги айрим қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 18 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 3 декабрда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги 407–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 
1999 йил, № 5, 124-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 2-моддадаги «Республика» деган сўз «Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 3-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
«3-модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади»;
3) 4-модданинг:
иккинчи ва учинчи қисмларидаги «Байроқнинг» деган сўз «Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Янги ой ва юлдузларнинг» деган сўзлар «Оқ рангли янги ой ва ўн иккита оқ рангли беш қиррали юлдузнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «Янги ой» деган сўзлар «Оқ рангли  янги ой» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи қисми биринчи жумласидаги «Юлдузлар» деган сўз «Ўн иккита оқ рангли беш қиррали юлдуз» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 5-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
«5-модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи:
1) доимий равишда:
Ўзбекистон Республикаси Президенти қароргоҳ ларининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палата ларининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;
республика давлат бошқаруви органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;
судларнинг;
прокуратура органларининг биноларида;
2) доимий равишда:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг;
республика давлат бошқаруви органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг;
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажлислар залларида;
3) доимий равишда:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг;
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисларининг;
республика давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг;
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раисларининг;
вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг;
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколат хоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари бошлиқларининг хизмат хоналарида;
4) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган байрам кунларида — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорлари билан белгиланган марказий кўчаларда, майдонларда, бошқа жамоат жойларида ва объектларда;
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбе кистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, халқ депутатлари Кенгашларининг депутатлари сайлови ёки референдум кунларида — овоз бериш ўткази лаётган бинолар ва хоналарда;
6) Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхона лари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари биноларида ёки ҳудудларида ва транспорт воситаларида — халқаро ҳуқуқ нормаларига, дипломатик протокол қоидаларига ҳамда ­ваколатхоналар ва муассасалар жойлашган давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ;
7) хорижий давлатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларининг, бошқа расмий делегацияларнинг халқаро ҳуқуқ нормаларига, дипломатик протокол қоидаларига, шунингдек Ўзбекистон ­Республикасида бўлишининг тасдиқланган дастурига мувофиқ транспорт воситаларида, вокзалларда, аэропортларда, юриш йўналиши бўйича ва бошқа ташриф объектларида;
8) расмий шахслар сифатида Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси, Ўзбекистон Республикасининг 
Бош вазири, Ўзбекистон Республикасининг бошқа расмий делегациялари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассаса лари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари бошлиқлари тушган чет элдаги денгиз ва дарё кемаларида, бошқа транспорт воситаларида;
9) Ўзбекистон Республикаси кемалар қатнови инспек циясининг кемалар реестрида рўйхатга олинган денгиз ва дарё кемаларида;
10)       Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий бирлашмаларида, қўшилмаларида ва қисмларида, шунингдек бошқа ҳарбий тузилмаларида — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий уставларига мувофиқ;
11)       доимий равишда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтиш пунктларида;
12)       спорт майдонларида — Ўзбекистон Республикаси чемпионатларини, миллий терма командалар иштирокида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда халқаро спорт ­мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси спорт терма командаларининг вакиллари бўлган ғолибларини мукофотлаш маросимларини ўтказиш вақтида кўтарилади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи унга нисбатан лозим даражадаги ҳурмат таъминланган ҳолда умуммиллий байрамлар ва тантанали тадбирлар вақтида кўтарилиши ­мумкин»;
5)         қуйидаги мазмундаги 51 ва 52-моддалар билан тўлдирилсин:
 
«51-модда.  Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилар:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемалари давлат реестри ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳаво кемалари реестрига киритилган ҳаво кемаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти ҳисобида турувчи экспериментал ҳаво кемаларига;
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда автомототранспорт  воситалари ва улар тиркамаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақам белгиларига;
Ўзбекистон Республикасининг асосий чегара белгисига қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни белгилаш мақсадида предметларда, ўқув-тарбия жараёнида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларининг элементи сифатида фойдаланилиши мумкин.
 
52-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбе кистон Республикасининг Давлат байроғига ўхшаш бўлиши мумкин эмас»;
6) 6 ва 7-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
«6-модда.  Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи:
ушбу Қонун 5-моддасининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда соат 6 да кўтарилади ва соат 22 да тушириб қўйилади;
ушбу Қонун 5-моддасининг 5-бандида назарда тутилган ҳолларда овоз бериш ёки референдум ўтказиш даврида кўтариб қўйилади;
ушбу Қонун 5-моддасининг 7-бандида назарда тутилган ҳолларда хорижий давлатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларининг, бошқа расмий делегацияларнинг ташриф буюришидан 24 соат олдин кўтарилади ва улар жўнаб кетганидан кейин 24 соат мобайнида тушириб қўйилади.
 
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи билан бир вақтда Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилганда, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ­(бинонинг олд томонига қараб турганда) чап томондан кўтари лиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи билан бир вақтда Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилганда, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат ­байроғининг ўлчами Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг ўлчамидан катта бўлмаслиги керак, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг кўтарилиш баландлиги эса Қорақалпоғистон Республикаси Давлат байроғининг кўтарилиш баландлигидан паст бўлмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи билан бир вақтда хорижий давлатлар ва (ёки) халқаро ташкилотлар байроқлари кўтарилганда, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро ҳуқуқ нормаларига ва дипломатик протокол қоидаларига мувофиқ кўтарилади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи хорижий давлатлар ва (ёки) халқаро ташкилотлар байроқлари билан бир хил баландликда жойлаштирилиши ҳамда бир хил ўлчамга эга бўлиши керак»;
7) 8-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўтариб қўйилган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг матоси ер сатҳидан камида 2,5 метр баландликда бўлиши керак»;
8) 9-модданинг иккинчи қисмидаги «Байроқ» деган сўз «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 10-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини тайёрлаш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
10)       11 ва 12-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
«11-модда. Ушбу Қонун ижросини таъминлаш тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклатилади.
 
12-модда.  Ушбу Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари томонидан ижро этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа давлат ­органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши устидан назорат эса ички ишлар ­органлари томонидан амалга оширилади»;
11) 13-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади».
 
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги 616–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 328-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 124-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 2-моддадаги «республика» деган сўз «Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 3-модданинг:
биринчи қисми тўртинчи жумласидаги «республика» ва «Ўзбекистон» деган сўзлар тегишинча «Ўзбекистон Республикаси» ва «O‘zbekiston» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон» ёзуви» деган сўзлар «O‘zbekiston» ёзуви» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 4-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
«4-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири:
1) доимий равишда:
Ўзбекистон Республикаси Президенти қароргоҳларининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;
республика давлат бошқаруви органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;
судларнинг;
прокуратура органларининг;
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари биноларининг олд томонига;
2) доимий равишда:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгашининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва унинг Кенгашининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;
республика давлат бошқаруви органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг;
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;
судларнинг;
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг никоҳ тантанали равишда рўйхатга олинадиган мажлислар залларига;
3) доимий равишда:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг;
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисларининг;
республика давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг;
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раисларининг;
вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг;
Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари бошлиқларининг хизмат хона ларига жойлаштирилади;
4) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг;
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг;
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмита лари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг бланкаларида;
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг девонининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, унинг Кенгаши, қўмиталари ва девонининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, унинг Кенгаши, қўмиталари ва девонининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;
давлат бошқаруви органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муассасаларининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;
судларнинг;
прокуратура органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг);
Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг, консуллик муассасаларининг, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналарининг;
нотариусларнинг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги нотариал архивларнинг;
қонун ҳужжатлари билан муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвирини тушириш ҳуқуқи берилган бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида;
6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Ўзбекистон Респуб ликаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг расмий нашрларида;
7) Ўзбекистон Республикасининг пул белгиларида;
8) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бериладиган дипломатик паспортларда;
9) Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларида ўрнатиладиган сарҳад устунларида;
10) Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси миллий операторининг почта вагонлари ва почта қутиларида;
11) умумдавлат намунасидаги ҳужжатларда акс эттирилади.
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг бўртма тасвиридан фойдаланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвиридан Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни белгилаш мақсадида предметларда, ўқув-тарбия жараёнида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларининг элементи сифатида фойдаланилиши мумкин»;
4) қуйидаги мазмундаги 51-модда билан тўлдирилсин:
 
«51-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербига ўхшаш бўлиши мумкин эмас»;
5) 6 ва 7-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
«6-модда.  Ушбу Қонун ижросини таъминлаш тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклатилади.
 
7-модда.  Ушбу Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари томонидан ижро этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа давлат ­органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши устидан назорат эса ички ишлар ­органлари томонидан амалга оширилади»;
6) 8-модданинг:
биринчи қисмидаги «республикада турган ўзга шахслар» деган сўзлар «Ўзбекистонда турган бошқа шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади».
 
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабр да қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги 768–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 52-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 3-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
«3-модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси:
1) Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш чоғида — у қасамёд қабул қилганидан сўнг;
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сессияларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлисларининг очилиши ҳамда ёпилиши чоғида;
3) Ўзбекистон Республикасида нишонланадиган умум миллий байрамларга бағишланган тантанали йиғилишлар ва мажлисларнинг очилиши чоғида;
4) давлат телевидение ва радиоэшиттириш компаниялари томонидан ҳар куни — кўрсатув ва эшиттиришлар бошланишидан аввал ва тугаганидан сўнг, кўрсатув ва эшиттиришлар кечаю кундуз олиб борилганида эса соат 6 да ва соат 24 да, янги йил кечасида — соат 24 да;
5) республика ҳаётидаги муҳим тарихий воқеаларни нишонлаш юзасидан, атоқли сиёсий, давлат, ҳарбий арбоблар, халқ қаҳрамонлари, фан, адабиёт ва санъат арбоблари шарафига ўрнатилган ҳайкаллар, шунингдек монументлар, ёдгорликлар ва бошқа иншоотларнинг очилиши чоғида;
6) давлат органлари, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган маросимлар ва бошқа тантанали тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини кўтариш чоғида;
7) расмий сафар билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган хорижий давлатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларини кутиб олиш ва кузатиш чоғида — тегишли хорижий давлатнинг давлат мадҳияси ижро қилиб бўлинганидан кейин;
8) ҳарбий маросимларни ўтказиш вақтида — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий уставларига мувофиқ;
9) умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида — янги ўқув йили бошланиши ва ўқув йили тугаши маросимлари чоғида;
10)       спорт майдонларида — Ўзбекистон Республикаси чемпио натларини, миллий терма командалар иштирокида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда халқаро спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси спорт терма командаларининг вакиллари бўлган ғолибларини мукофотлаш маросимларини ўтказиш вақтида ижро этилади»;
2) 4-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
«4-модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси унга нисбатан лозим даражадаги ҳурмат таъминланган ҳолда умуммиллий байрамлар ва тантанали тадбирлар вақтида ижро этилиши мумкин»;
3) 7-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
«7-модда.  Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси кўпчилик ҳузурида ижро этилганда, агар қонун ҳужжат ларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ҳозир бўлган кишилар мадҳияни тик туриб ва ўнг қўл кафтини кўкракнинг чап томонига қўйиб, ҳарбий ёки давлатнинг бошқа хизматидаги махсус кийимдаги шахслар эса қўлини бош кийимига қўйиб тинглайди.
Агар Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг ижро этилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг кўтарилиши билан биргаликда амалга оширилса, ҳозир бўлган кишилар унга юзи билан бурилади»;
4) 8-модданинг:
иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «мадҳия» деган сўз «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «ўқув юртларида» деган сўзлар «таълим муассасаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 11-моддадаги «ўқув юртларида» деган сўзлар «таълим муассасаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 12-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
«12-модда.  Ушбу Қонуннинг ижросини таъминлаш тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Ушбу Қонуннинг ижро этилиши устидан назорат ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади»;
7) қуйидаги мазмундаги 13-модда билан тўлдирилсин:
 
«13-модда.  Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ҳурмат қилиши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади».
 
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябр да қабул қилинган 2015–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар;
2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 
2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 
261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) қуйидаги мазмундаги 2031-модда билан тўлдирилсин:
 
«2031-модда. Давлат рамзлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
 
Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳияси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш ­бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
2) 245-модданинг биринчи қисми «203» рақамидан сўнг «2031» рақами билан тўлдирилсин.
 
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2010 йил 24 декабрь
№ ЎРҚ-273

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati