O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И

«Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 2 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 3 декабрда маъқулланган

1-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Табиий монополиялар тўғрисида»ги 398–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган 815–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 591-модда) 4-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«темир йўллар инфратузилмасидан фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда темир йўлларда ташиш».
 
2-модда.  Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2010 йил 14 декабрь
№ ЎРҚ-266

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati