O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И

«Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги  Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 22 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 28 августда маъқулланган
 
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда ­вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 824–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 221-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 2-модданинг: иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фавқулодда вазият одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар ­етишига, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқаришга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароити издан ­чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки ­бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат»;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги ­таҳрирда баён этилсин:
«фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш — олдиндан ўтказиладиган ҳамда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса, одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга қаратилган тадбирлар комплекси;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш — фавқулодда вазиятлар рўй берганда ўтказиладиган ҳамда одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга, шунингдек фавқулодда вазиятлар рўй берган зоналарнинг кенгайишига йўл қўймасликка ҳамда хавфли омиллар таъсирини тугатишга қаратилган қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар комплекси»;
2) 8-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «аҳоли ҳаёти ва соғлиғини, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлаш, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 9-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги ва 11-модданинг тўртинчи хатбошисидаги «ҳарбийлаштирилмаган тузилмалар» деган сўзлар «қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 22-модданинг иккинчи қисмидаги «атроф табиий муҳитни соғломлаштириш, фуқароларнинг ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектларнинг ҳаёт фаолиятини тиклаш» деган сўзлар «фуқароларнинг ҳаёт фаолиятини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектларнинг ишини тиклаш ҳамда атроф табиий муҳитни соғломлаштириш» деган сўзлар билан ­алмаштирилсин.
 
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан ­эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2010 йил 17 сентябрь
№ ЎРҚ-258

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati