O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И

Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 30 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 29 августда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабулқилинган «Давлат тасарруфидан ­чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги 425–XII‑сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 43-модда; 1993 йил, № 5, 236-модда; 1994 йил, № 11–12,
285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 153-модда) 9-моддасининг 2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган» деган сўзлар «қонун ҳужжатларида белгиланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги 846–XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 230-модда; Ўзбекистон ­Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда) 20-моддаси қуйидаги ­таҳрирда баён этилсин:
 
«20-модда. Хусусийлаштирилаётган турар жойни баҳолаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоловчи ­ташкилот томонидан қолдиқ балансқиймати бўйичаамалга оширилади».
 
3-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги 1054–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган 474–II-сонли Қонуни билан ­тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ­Ахборотномаси, 2003 йил, № 5, 63-модда; ­Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ­Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 414-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 133‑модда, № 9, 330-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 110-модданинг:
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Корхона (бизнес) сотилаётганида қарздорнинг  мол-мулкини баҳолаш баҳоловчи ташкилот томонидан ­ўтказилади, унинг хизматига қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ҳақ тўланади. Баҳоловчи ташкилот кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан тасдиқланади»;
саккизинчи қисмидаги «баҳоловчи» деган сўз «баҳоловчи ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 111-модданинг тўртинчи қисмидаги, 115-модданинг олтинчи ва ўн учинчи қисмларидаги «баҳоловчи» деган сўз «баҳоловчи ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин;­
3) 128-модда тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «баҳолашдан ўтказиши» деган сўзлар «баҳолашдан ўтказишни ташкил этиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;­
4) 131-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:­
«Тугатишга доир иш юритиш жараёнида тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг мол-мулкини инвентаризация қилади ва қийматини белгилайди. Тугатиш бошқарувчиси мазкур ­фаолиятни амалга ошириш учун баҳоловчи ташкилотни ва бошқа мутахассисларни, уларнинг хизматлари учун ҳақни, агар кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан ҳақ тўлашнинг бошқа манбаи белгиланган бўлмаса, ­қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўлаган ҳолда, жалб этишга ҳақли. Устав фондида давлат улуши бўлган корхонанинг­ мол-мулки баҳоланаётганда баҳоловчи ташкилот жалб этилиши шарт. Қарздорнинг кредиторлари йиғилиши ёки кредиторлари қўмитаси мазкур хизматлар ҳақини тўлаш мажбурияти юкланадиган, қилган харажатларикейинчалик қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан навбатдан ташқари қопланадиган шахсни, агар унинг ўзи рози бўлса, тайинлашга ҳақли.
Агар тугатишга доир иш юритиш жараёнида ҳақ тўлаш кўчмас мол-мулк билан амалга оширилаётган бўлса, мазкур мол-мулк, агар кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар ­қўмитаси томонидан бошқача қоида белгиланган бўлмаса, уни сотишдан олдин баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади.­
Қарздорнинг гаров нарсаси бўлган мол-мулкини баҳолаш баҳоловчи ташкилот томонидан мажбурий тартибда ­ўтказилади»;
5) 163-модда иккинчи қисмининг иккинчи жумласидаги «баҳолашдан ўтказиши» деган сўзлар «баҳолашдан ўтказишни ташкил этиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 11, 23-моддалар, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261‑модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487‑моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда) 293-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хатланаётган мол-мулк суриштирувчи ёки терговчи ­томонидан унинг эскириш даражасини эътиборга олиб, ­баҳолаш пайтида мавжуд бўлган бозор нархида баҳоланади. Зарур ҳолларда баҳолаш мутахассис иштирокида ёки ­баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилади».
 
5-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163–I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256–I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11–12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил,
№ 1–2, 23-модда, № 9–10, 182-модда; 2002 йил, № 1,
20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498‑моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 58-модданинг ўнинчи қисмидаги «мустақил эксперт текширувидан ўтказилиши» деган сўзлар «баҳоловчи ­ташкилот томонидан баҳоланиши» деган сўзлар билан ­алмаштирилсин;
2) 205-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мулк ҳуқуқи бекор қилинганда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг қиймати, агар қонун ҳужжатларида бошқача ­тартиб ўрнатилган бўлмаса, баҳоловчи ташкилот томонидан мулк ҳуқуқи бекор қилинган пайтда белгиланади»;
3) 491-модданинг иккинчи қисмидаги «мустақил ­аудиторнинг корхона таркиби ва унинг қиймати тўғрисидаги хулосасини» деган сўзлар «аудиторлик хулосасини, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 932-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мол-мулкни суғурталаш шартномаси тузилаётганида ­суғурталовчи суғурта қилинаётган мол-мулкни кўздан ­кечиришга, зарурат бўлганда эса унинг ҳақиқий қийматини белгилаш мақсадида баҳолашдан ўтказишни ташкил этишга ҳақли».
 
6-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий ­Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5–6, 61-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9–10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ­Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 325-модда, № 12, 598, 606, 608-моддалар; 2008 йил, № 9, 489-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 330-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 33-модданинг олтинчи қисмидаги «мустақил ­нархловчи чиқариши» деган сўзлар «баҳоловчи ташкилот ­баҳолаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 46-модданинг:
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилот жалб этилиши мумкин»;
учинчи қисмидаги «холис баҳоловчини» деган сўзлар ­«баҳоловчи ташкилотни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 82-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси ­қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш».
 
7-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган 548–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ­(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 2, 36‑модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда;
2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 4, 178‑модда; 2009 йил, № 4, 136-модда) 179-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Божхона органининг мансабдор шахси томонидан олиб қўйилган товарлар, транспорт воситалари ва бошқа ­буюмларни баҳолаш баҳоловчи ташкилот, қонун ҳужжат­ларида назарда тутилган айрим ҳолларда эса божхона органининг мансабдор шахси томонидан бозор қиймати бўйича амалга оширилади».
 
8-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258–II-сонли ­Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ­Ахборотномаси, 2001 йил, № 9–10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 54‑модданинг:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолашни ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд ижрочиси ­томонидан бозор қиймати бўйича амалга оширилади»;
иккинчи қисмидаги «баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келадиган мутахассисни» деган сўзлар «баҳоловчи ташкилотни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «мутахассисни» деган сўз «баҳоловчи ташкилотни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «баҳоланиши» деган сўз «қонун ­ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоланиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи қисмидаги «мутахассисни» деган сўз «баҳоловчи ташкилотни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўнинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижро ҳаракатларини амалга оширишда суд ижрочиси ­томонидан хатланган мол-мулкни баҳолашни амалга оширувчи баҳоловчи ташкилотларни танлаб олиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгилайди»;
2) 84-модда биринчи қисмининг ўн тўққизинчи ­хатбошисидаги «мутахассисларни» деган сўз «баҳоловчи ташкилотни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 
9-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 октябрда қабул қилинган «Ипотека тўғрисида»ги ЎРҚ–58-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палата­ларининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 535-модда)
16-моддаси биринчи қисмининг ўнинчи хатбошисидаги
­«баҳоловчи хулосаси» деган сўзлар «баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи» деган сўзлар билан ­алмаштирилсин.
 
10-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабр­да қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ­(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ­Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда) 135‑моддаси учинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «баҳоловчи томонидан» деган сўзлар «баҳоловчи ташкилотнинг ­баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи билан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ–155-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 4, 191-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 19-модда тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «мол-мулкни мустақил баҳолаш далолатномалари» деган сўзлар «баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 21-модданинг:
иккинчи саккизинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мол-мулкка зарар етказилганда жабрланувчи (унинг ­меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) шикастланган мол-мулкни ёки унинг қолдиқларини зарар етказилиши ҳолатларини аниқлаш учун кўздан кечириш ва мустақил экспертизани ташкил этиш ҳамда ўрни қопланиши лозим бўлган зарарнинг миқдорини белгилаш учун баҳолашни ташкил этиш мақсадида ­суғурталовчига ўз ташаббуси билан ёки суғурталовчининг сўровига биноан тақдим қилиши шарт.
Агар жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) томонидан тақдим этилган шикастланган мол-мулкни ёки унинг қолдиқларини кўздан кечириш ва мустақил экспертиза қилиш суғурта ҳодисаси мавжудлигини тўғри белгилаш, ўтказилган баҳолаш натижалари эса мажбурий суғурта шартномаси ­бўйича ўрни қопланиши лозим бўлган зарарнинг миқдорини тўғри аниқлаш имконини бермаса, мазкур ҳолатларни ­аниқлаш учун суғурталовчи суғурта қилдирувчининг фойдаланилаётганда жабрланувчига зарар етказилган шикастланган ­транспорт воситасини кўздан кечиришга ва (ёки) ушбу транспорт воситаси ёки унинг қолдиқларига нисбатан такрорий мустақил экспертизани ташкил этишга, шунингдек жабр­ланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) томонидан тақдим этилган шикастланган мол-мулкни ёки унинг қолдиқларини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги ­экспертизасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этишга ҳақли. Суғурта қилдирувчи суғурталовчининг талабига кўра ушбу транспорт воситасини ёки унинг ­қолдиқларини мажбурий суғурта шартномасида назарда ­тутилган тартибда тақдим этиши шарт.
Суғурталовчи шикастланган мол-мулкни ёки унинг қолдиқларини жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) ёзма равишда мурожаат этган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда, агар улар ўртасида ёзма шаклда бошқа муддат келишилмаган бўлса, кўздан кечириши, унинг мустақил экспертизасинивабаҳолашдан ўтказишни ташкил этиши шарт.
Агар шикастланишларнинг хусусияти ёки шикастланган
мол-мулкнинг ёхуд унинг қолдиқларининг ўзига хос хусусиятлари мол-мулкни суғурталовчи, эксперт ва (ёки) баҳоловчи ташкилот жойлашган ерда кўздан кечириш, мустақил экспертизани ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этиш учун тақдим этилишини истисно этса (транспорт воситасининг йўл ­ҳаракатида иштирок этишини истисно этадиган тарзда шикаст­ланганлиги ва бошқа ҳолларда), кўздан кечириш, мустақил экспертиза ва баҳолашдан ўтказиш шикастланган мол-мулк ёки унинг қолдиқлари турган ерда ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддатда амалга оширилади.
Агар суғурталовчи шикастланган мол-мулкни ёки унинг ­қолдиқларини ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддатда кўздан кечирмаган, мустақил экспертизани ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этмаган бўлса, жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) шикастланган
мол-мулкни ёки унинг қолдиқларини суғурталовчига кўздан кечириш учун тақдим этмаган ҳолда экспертизани ва ­баҳолашдан ўтказишни ташкил этиш учун мустақил тарзда ёзма шаклда мурожаат қилишга ҳақли. Бу ҳолда суғурталовчи мустақил экспертиза ва баҳолаш натижалари юзасидан низолашишга ҳақли эмас.
Суғурта тўлови амалга оширилишига асос бўлган ­мустақил экспертизава баҳолаш қиймати суғурталовчи томонидан ­мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўрни қопланиши ­лозим бўлган зарар таркибига киритилади.
Агар шикастланган мол-мулкни ёхуд унинг қолдиқларини кўздан кечириш, мустақил экспертиза қилишва баҳолашга қадар ушбу модда талабларига мувофиқ амалга оширилган мазкур мол-мулкни таъмирлаш ёки унинг қолдиқларини ­утилизация қилиш суғурта ҳодисасининг мавжудлигини ва мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўрни қопланиши ­лозим бўлган зарарнинг миқдорини тўғри аниқлаш имконини ­бермаса, суғурталовчи жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) суғурта тўловини ёки унинг бир қисмини тўлашни рад этишга ҳақли»;
3) 26-модданинг:
иккинчи қисми бешинчи хатбошисидаги «мустақил ­баҳолаш далолатномалари» деган сўзлар «баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи қисмидаги «(баҳолашни)» деган сўз «ҳамда баҳолашдан ўтказишни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 
12-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2010 йил 17 сентябрь
№ ЎРҚ-257

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati