O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И

Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 6 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 28 августдамаъқулланган
1-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил
18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғри­сида»ги422–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 июлда қабул қилинган ЎРҚ–162-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 353-модда) 28-моддасининг ­иккинчи қисмидаги «ижтимоий таъминот бўлимлари» ­деган сўзлар «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 
2-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ­Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4–5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ­палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1)   12-модда «м» бандининг биринчи хатбошисидаги «ижтимоий таъминот тизимининг» деган сўзлар ­«меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш орган­ларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2)   32-модда тўртинчи қисмининг, 37-модда биринчи қисми «а» банди биринчи ва учинчи хатбошиларининг, «г» бандининг, 40-модда биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги «Бюджетдан» деган сўз «бюджетдан» деган сўз ­билан алмаштирилсин; 
3)   43-модданинг:
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжалик­лари), бошқа кооперативларнинг аъзоларига ва уларнинг оила аъзоларига пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза ­кооператив бошқаруви орқали берилади»;
учинчи ва тўртинчи қисмларидаги «туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Деҳқон хўжаликлари аъзоларига, якка тартибдаги ­меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга, бошқа фуқароларга ва уларнинг оила аъзоларига пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза бевосита аризачининг истиқомат жойидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ­ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига берилади»;
олтинчи ва еттинчи қисмларидаги «Ижтимоий ­таъминот бўлимлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари» деган сўзлар билан ­алмаштирилсин;
тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Корхона ёки пенсионер томонидан маълумотлари ишончсиз ҳужжатлар тақдим этилганлиги оқибатида ­давлатга зарар етказилган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ­ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ­қопланади. Бунда корхона томонидан етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ­ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимидан тегишли хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида, пенсионер томонидан етказилган зарарнинг ўрни эса ушбу Қонуннинг 65-моддасида назарда тутилган ­тартибда қопланади»;
4)   44-модданинг матнидаги «туман (шаҳар) ­ижтимоий таъминот бўлимлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5)   45-модданинг иккинчи қисмидаги ва 46-модданинг иккинчи қисмидаги «ижтимоий таъминот ­бўлими» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6)   52-модданинг матнидаги «ижтимоий таъминот бўлимлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси ­Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари» деган сўзлар билан ­алмаштирилсин;
7)   58-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
«58-модда. Пенсия тўланишига таъсир кўрса-
                    тувчи ­шарт-шароитлар ўзгарганлиги
                    тўғрисида пенсионернинг ­Ўзбекистон
                    Республикаси Молия вазирлиги
                    ҳузуридаги бюджетдан ташқари
                    Пенсия жамғармаси бўлимини ­
                    хабардор қилиш мажбурияти
 
Меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган пенсионер оиланинг пенсия тўланаётган аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида, улар ўқишни тўхтатганлиги ҳақида, шунингдек тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганлиги тўғрисида ­Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимини ­хабардор қилиши шарт.
Пенсионер (боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ­олаётган пенсионердан ташқари) ишга кирган тақдирда, бу ҳақда ўзининг истиқомат жойидаги Ўзбекистон ­Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ­ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимини хабардор қилиши шарт»;
8)   64-модданинг биринчи қисмидаги «туман ­(шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўли­мига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9)   65-модда биринчи қисмининг «б» бандидаги ­«туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ­ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ­туман (шаҳар) бўлимининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 66-модда биринчи, иккинчи ва учинчи қисм­ларининг ўзбекча матнидаги «Бюджетдан» деган сўз «бюджетдан» деган сўз билан алмаштирилсин.
 
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–ХII-сонли Қонуни ­билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборот­номаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 11, 23-моддалар, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 232-модда) қуйидаги ўзгартишлар ­киритилсин:
1)   305-модданинг матнидаги «ижтимоий таъминот органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси ­Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жам­ғармаси бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2)   306-модданинг иккинчи қисмидаги «ижтимоий таъминот органларидан» деган сўзлар «Ўзбекистон ­Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ­ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий ­Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2,
18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 248-модда, № 9, 422-модда, № 12, 595-модда; 2008 йил, № 4, 187-модда, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 4, 136-модда, № 12, 470-модда) 165-моддасининг учинчи қисмидаги «ижтимоий таъминот органларининг»­деган сўзлар чиқариб ташлансин.
 
5-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги 604–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 88-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1)   14-модда биринчи қисми учинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «Бюджетдан» деган сўз ­«бюджетдан» деган сўз билан алмаштирилсин;
2)   20-модда:
иккинчи ва учинчи қисмларининг ўзбекча матнидаги «Бюджетдан» деган сўз «бюджетдан» деган сўз ­билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «туман (шаҳар) ижтимоий ­таъминот бўлимида» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 
6-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила ­кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5–6-сонга илова; 2003 йил,
№ 1, 8-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборот­номаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда) 175-моддасининг матнидаги «ижтимоий таъминот бўлимлари» деган сўзлар «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Бюджет тизими тўғрисида»ги 158–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1–2,
6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 12, 413, 418-моддалар; 2007 йил, № 4, 168-модда, № 9, 420-модда, № 12, 601-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда) 20-моддаси биринчи қисми бешинчи ­хатбошисининг ўзбекча матнидаги «Бюджетдан» ­деган сўз «бюджетдан» деган сўз билан алмаштирилсин.
 
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги 702–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 6-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1)   18-модданинг:
биринчи қисмидаги «туман ёки шаҳар ижтимоий ­таъминот бўлими» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари ­Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «туман ёки шаҳар ижтимоий ­таъминот бўлимига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома бундай тўловларни олувчига ариза Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ­ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Молия ­вазирлиги томонидан белгиланган тартибда берилади»;
бешинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси ­Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазир­лиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2)   20-модданинг биринчи қисмидаги «туман ёки шаҳар ижтимоий таъминот бўлими» деган сўзлар ­«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман ­(шаҳар) бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни ­билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ­кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ­палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга
1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар;
2010 йил, № 5, 178-модда) қуйидаги ўзгартишлар ­киритилсин:
1)   180-модда иккинчи қисмининг:
2-бандидаги «меҳнат ва ижтимоий таъминот органларининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия ­жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг» деган сўзлар ­билан алмаштирилсин;
11-бандидаги «меҳнат ва ижтимоий таъминот органининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия ­вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия ­жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг» деган сўзлар ­билан алмаштирилсин;
2)   290-модда биринчи қисмининг 5 ва 6-банд­ларидаги «туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия ­вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия ­жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг» деган сўзлар ­билан алмаштирилсин;
3)   329-модданинг 23-бандидаги ва 330-модданинг 12-бандидаги «туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил
10 сентябрда қабул қилинган «Ишлаб чиқаришдаги ­бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан ­мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги ЎРҚ–174-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 9, 480-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1)   5-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «туман, шаҳар ижтимоий таъминот бўлимларини» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2)   7-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги, 9-модданинг иккинчи қисмидаги, 15-модданинг матнидаги «туман, шаҳар ижтимоий таъминот бўлимлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси ­Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 
11-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2010 йил 9 сентябрь
№ ЎРҚ-254

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati