O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И

«Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг  25-моддасига ва «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 6 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2010 йил 28 августда маъқулланган

1-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги 657–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 355-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда;
1999 йил, № 5, 124-модда; 2000 йил, № 7–8, 217-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палата­ларининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда) 25-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади».

2-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Давлат статистикаси тўғрисида»ги 441–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 219-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 415-модда) 5-моддасининг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан уч йил муддатга тайинланади» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда.  Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2010 йил 3 сентябрь
№ ЎРҚ-253

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati