O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И
«Суд экспертизаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 18 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 7 майда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 11, 23-моддалар, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 67-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хулоса бериш учун зарур фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларга эга бўлган ҳар қандай ­жисмоний шахс эксперт сифатида чақирилиши мумкин»;
2) 68-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён ­этилсин:
«Эксперт: экспертиза предметига оид иш материаллари билан танишиш, улардан зарур маълумотларни ёзиб олиш ёки кўчирма нусхалар олиш; экспертизани ўтказиш учун ­зарур бўлган қўшимча материаллар ва текшириш объектлари ­тақдим этилиши ҳақида илтимосномалар бериш; тергов ҳаракатлари ўтказилаётганда суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг ­рухсати билан ҳозир бўлиш ҳамда шу тергов ҳаракатларида иштирок этувчи шахсларга экспертиза предметига оид ­саволлар бериш; суд муҳокамасида экспертиза предметига оид далилларни текширишда иштирок этиш ва сўроқ қилинаётган шахсларга суднинг рухсати билан саволлар бериш; ашёвий далиллар ва ҳужжатларни кўздан кечириш; ўз ­хулосасида нафақат ўзининг олдига қўйилган саволлар бўйича, балки экспертиза предметига оид ва иш учун аҳамиятга молик бошқа масалалар бўйича ҳам фикрларини баён этиш; унинг хулосаси ёки кўрсатувлари процесс иштирокчилари ­томонидан нотўғри талқин қилинганлиги хусусида тергов ҳаракати ёки суд мажлиси баённомасига киритилиши лозим бўлган баёнотлар бериш; агар у иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида хулоса тақдим этиш ва кўрсатувлар бериш ҳамда бундай ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; агар ишни юритаётган суриштирувчи, ­терговчи, прокурор ва суднинг қарорлари, ҳаракатлари ­(ҳаракатсизлиги) экспертнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ­бузаётган бўлса, бу қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан шикоятлар қилиш ҳуқуқига эгадир.
Эксперт: ушбу Кодекснинг 76 ва 78-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ўзини ўзи рад ­этиши ҳақида дарҳол арз қилиши; ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ­ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши; суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг чақирувига биноан суриштирувда, дастлабки терговда ёки суд мажлисида шахсан иштирок этиш учун келиши; ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга ­жавоб бериши; экспертизани ўтказиши муносабати ­билан ўзига ­маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор ­қилмаслиги; ­тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг сақланишини таъминлаши; иш тергов ­қилинаётганда ва суд муҳокамаси вақтида тартибга риоя ­қилиши шарт.
Эксперт узрсиз сабабларга кўра келмаган тақдирда қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилиши мумкин.
Эксперт била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, ­терговчи ёхуд прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлиги, шунингдек узрсиз сабабларга кўра хулоса беришни рад ­этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгар бўлади»;
3) 174-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён ­этилсин:
«Эксперт сифатида давлат суд-экспертиза муассасаси ­эксперти, бошқа корхона, муассаса, ташкилот ходими ёки бошқа жисмоний шахс иштирок этиши мумкин.
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар, шунингдек ­қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар эксперт сифатида жалб этилиши мумкин эмас.
Суд-тиббиёт, суд-психиатрия, суд-психология, суд-автотехника, суд-иқтисодий, криминалистика экспертизаларини ­фақат давлат суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, алоҳида ҳолларда эса, бошқа корхона, муассаса, ташкилотларнинг мутахассислари ўтказади. Алоҳида ҳол экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда асослантирилиши лозим.
Суриштирувчи, терговчи, суднинг эксперт этиб тайинланган шахсни чақириш ва унинг экспертиза ўтказиши тўғрисидаги талаби ушбу шахс ишлаётган корхона, муассаса ёки ташкилот раҳбари учун мажбурийдир»;
4) 175 ва 176-моддалар қуйидаги таҳрирда баён ­этилсин:

«175-модда. Текшириш объектлари

Ашёвий далиллар, эксперт текшируви учун намуналар, ­бошқа моддий объектлар, мурдалар ва уларнинг қисмлари, ҳужжатлар, шунингдек экспертиза ўтказилаётган иш ­материаллари текшириш объектлари бўлиши мумкин. ­Эксперт ­текширувлари тирик одамга нисбатан ҳам ­ўтказилади.
Экспертизани ўтказишда текшириш объектлари (тирик одамдан ташқари) эксперт текширувини ўтказиш учун қай даражада зарур бўлса, шу даражада шикастланиши ёки ишлатилиши мумкин. Бунда текшириш объектининг қисман шикастланиши ёки ишлатилишига экспертизани тайинлаган органнинг (шахснинг) ёзма рухсати олиниши зарур, тайинланган экспертизанинг ўзига хос хусусиятлари объектнинг шикастланишини (бузилишини) ёки ишлатилишини тақозо этувчи ҳоллар бундан мустасно.
Текшириш объектларининг экспертизани тайинлаган органнинг (шахснинг) ёзма рухсати билан ёхуд тайинланган экспертизанинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ ҳолда шикастланганлиги ёки ишлатилганлиги давлат суд-экспертиза муассасаси, бошқа корхона, муассаса, ташкилот ёки эксперт томонидан мазкур объектларнинг мулкдорига зарарнинг ўрни қоплаб берилишига сабаб бўлмайди.
Текшириш объектлари, агар уларнинг ўлчамлари ва хоссалари имкон берса, ўралган ва муҳрланган ҳолда экспертга топширилиши керак.
Текшириш объектини экспертнинг иш жойига етказиб беришнинг иложи бўлмаганда, экспертизани тайинлаган орган (шахс) унга мазкур объектни монеликсиз кириб кўришни ва уни текшириш имкониятини таъминлайди.
Текшириш объектлари давлат суд-экспертиза муассасаларида, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органларида ва судларда ашёвий далилларни сақлаш қоидаларига риоя қилинган ҳолда сақланади.
Экспертиза тугалланганидан кейин текшириш объектлари, агар улар тўла ишлатилган бўлмаса, экспертизани тайинлаган органга (шахсга) қайтарилади.

176-модда. Қўшимча ва қайта экспертизалар

Қўшимча экспертиза эксперт (экспертлар комиссияси) ­хулосасидаги бўшлиқларнинг ўрнини тўлдириш учун тайинланади ва шу ёки бошқа эксперт (экспертлар комиссияси) ­томонидан ўтказилади.
Эксперт (экспертлар комиссияси) хулосаси асослантирилмаганда ёки унинг тўғрилигига шубҳа туғилганда ёхуд унга асос қилиб олинган далиллар ишончли эмас деб топилганда ёки экспертизани ўтказишнинг процессуал қоидалари ­жиддий бузилганда қайта экспертиза тайинланади.
Қайта экспертиза тайинланганда эксперт (экспертлар ­комиссияси) олдига илгари қўлланилган эксперт текшируви усулларининг илмий асосланганлиги тўғрисидаги масала ­қўйилиши мумкин.
Қайта экспертизани тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда қайта экспертизани тайинлаган органнинг ­(шахснинг) биринчи (олдинги) экспертиза хулосасига қўшилмаганлиги сабаблари кўрсатилиши лозим.
Қайта экспертизани ўтказиш бошқа экспертга (экспертлар комиссиясига) топширилади. Биринчи (олдинги) экспертизани ўтказган эксперт (экспертлар комиссияси) қайта ­экспертизани ўтказишда ҳозир бўлиши ва тушунтиришлар бериши мумкин, лекин у эксперт текширувини ўтказиш ва хулоса тузишда иштирок этмайди»;
5) қуйидаги мазмундаги 1761-модда билан тўлдирилсин:

«1761-модда. Экспертизанинг экспертлар комиссияси томонидан ўтказилиши

Экспертиза бир хил (комиссиявий экспертиза) ёки турли хил (комплекс экспертиза) суд-эксперт ихтисослигидаги бир неча эксперт томонидан ўтказилиши мумкин.
Экспертизанинг экспертлар комиссияси томонидан ­ўтказилиши экспертизани тайинлаган орган (шахс) ёки ­мазкур экспертизанинг ўтказилишини ташкил этувчи давлат ­суд-­экспертиза муассасаси ёхуд бошқа корхона, муассаса, ­ташкилот раҳбари томонидан белгиланади.
Экспертизани ўтказиш топширилган экспертлар комиссия­си ўз олдига қўйилган масалаларни ҳал этиш зарурлигидан ­келиб чиқиб, ўтказиладиган эксперт текширувларининг ­мақсади, ­кетма-кетлиги ва ҳажмини келишиб олади.
Экспертизани ўтказиш топширилган экспертлар ­комиссияси таркибидаги ҳар бир эксперт эксперт текширувларини ­мустақил ва алоҳида олиб боради, шахсан ўзи ва комиссиянинг бошқа аъзолари томонидан олинган натижаларни ­баҳолайди ҳамда қўйилган саволлар юзасидан ўз махсус ­билимлари доирасида фикрларини шакллантиради.
Эксперт текширувларининг экспертлар комиссияси ­таркибига киритилмаган шахслар томонидан тўлиқ ёки ­қисман ўтказилишига йўл қўйилмайди»;
6) 177 ва 178-моддалар қуйидаги таҳрирда баён ­этилсин:

«177-модда. Комиссиявий экспертиза

Комиссиявий экспертиза ўтказилаётганда экспертларнинг ҳар бири эксперт текширувларини тўлиқ ҳажмда ўтказади ва улар олинган натижаларни биргаликда таҳлил қилади.
Экспертлар умумий фикрга келганидан сўнг биргаликдаги хулосани ёки хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги ҳужжатни тузади ва имзолайди.
Экспертлар ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан ­тақдирда, уларнинг ҳар бири келишмовчиликлар келиб ­чиққан барча ёки айрим масалалар бўйича алоҳида хулоса беради.

178-модда. Комплекс экспертиза

Комплекс экспертиза иш учун аҳамиятга молик ҳолатларни турли илм соҳаларидан фойдаланган ҳолда бир неча ­эксперт текширувини ўтказиш йўли билангина аниқлаш ­мумкин бўлган ҳолларда тайинланади.
Комплекс экспертизани ўтказишда экспертларнинг ҳар бири ўз ваколати доирасида эксперт текширувларини олиб ­боради. Комплекс экспертизанинг хулосасида экспертларнинг ҳар бири қайси эксперт текширувларини ва қанча ҳажмда олиб борганлиги, қайси ҳолатларни шахсан ўзи аниқлаганлиги ҳамда қандай фикрларга келганлиги кўрсатилади. ­Экспертларнинг ҳар бири хулосанинг ушбу эксперт текширувлари баён этилган қисмини имзолайди ва улар учун ­жавобгар бўлади.
Умумий фикрни (фикрларни), олинган натижаларни ­баҳолашга ва ушбу фикрни (фикрларни) шакллантиришга ­ваколатли бўлган экспертлар қилади. Агар экспертлар ­комиссияси якуний фикрининг ёки унинг бир қисмининг ­асоси сифатида экспертлардан бирининг (алоҳида экспертларнинг) аниқлаган ҳолатлари олинган бўлса, бу ҳақда хулосада ­кўрсатилиши керак.
Экспертлар ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан ­тақдирда, уларнинг ҳар бири келишмовчиликлар келиб ­чиққан барча ёки айрим масалалар бўйича алоҳида хулоса беради.
Агар комплекс экспертизани ўтказиш давлат суд-экспертиза муассасасига топширилган бўлса, унда ушбу экспертизани ташкил қилиш унинг раҳбари зиммасига юклатилади»;
7) 182-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«182-модда. Давлат суд-экспертиза муассасасида ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотда экспертиза ўтказиш

Суриштирувчи, терговчи ёки суд экспертиза тайинлаш тўғрисида ўзи чиқарган қарорни ёки ажримни, текшириш объектларини, зарур ҳолларда эса жиноят ишини ҳам давлат суд-экспертиза муассасасининг ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотнинг раҳбарига юборади. Агар қарор ёки ­ажримда эксперт кўрсатилмаган бўлса, ташкилотнинг раҳбари мазкур ташкилот ходимларидан қайси бири экспертиза ўтказиши тўғрисида фармойиш бериши керак. Бу ҳақда у экспертизани тайинлаган органга (шахсга) хабар беради.
Давлат суд-экспертиза муассасасининг ёки бошқа ­корхона, муассаса, ташкилотнинг раҳбари экспертиза ўтказишни ­ташкил қилади, текшириш объектларининг сақланишини ­таъминлайди, экспертизани ўтказиш муддатларини аниқлайди, эксперт текшируви тугаганидан сўнг хулосани, текшириш объектлари ва иш материалларини экспертизани тайинлаган органга (шахсга) юборади.
Давлат суд-экспертиза муассасасининг ёки бошқа ­корхона, муассаса, ташкилотнинг раҳбари, агар мазкур ташкилотда эксперт текширувларини ўтказиш учун тегишли мутахассислар ёхуд зарур моддий-техник база ёки махсус шароитлар бўлмаса, экспертизани тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ­ажримни ижро этмасдан ҳамда экспертизани ўтказиш учун тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларини уч кунлик муддатда қайтариш; экспертизани тайинлаган органдан (шахсдан) экспертлар комиссияси таркибига ушбу ташкилотда ишламайдиган шахсларни, шу жумладан бошқа давлатлардан мутахассисларни, агар экспертизани ўтказиш учун уларнинг махсус билимлари зарур бўлса, киритиш ­тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга.
Давлат суд-экспертиза муассасасининг ёки бошқа ­корхона, муассаса, ташкилотнинг раҳбари экспертизани тайинлаган органнинг (шахснинг) розилигисиз экспертизани ўтказиш учун ушбу ташкилотда ишламайдиган мутахассисларни жалб ­этишга; экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча текшириш объектларини экспертизани тайинлаган органнинг (шахснинг) қарори ёки ажримисиз талаб қилиб олишга ҳақли эмас»;
8) 183-модданинг иккинчи қисмидаги «хулоса беришдан бўйин товлаганлик, шунингдек била туриб ёлғон хулоса берганлик учун жавобгарлик тўғрисида» деган сўзлар «била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, терговчи ёхуд прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлиги, шунингдек хулоса ­беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида» деган сўзлар билан ­алмаштирилсин;
9) 184 ва 185-моддалар қуйидаги таҳрирда баён ­этилсин:

«184-модда. Экспертнинг ёки экспертлар комиссиясининг хулосаси

Эксперт ёки экспертлар комиссияси эксперт текширув­ларини ўтказиб бўлганидан кейин тегишинча эксперт ёхуд экспертлар комиссияси таркибига кирувчи ҳар бир эксперт имзоси билан тасдиқланадиган хулоса тузади.
Хулосада: экспертиза ўтказилган сана ва жой; экспертизани ўтказиш асоси; экспертизани тайинлаган орган (шахс) тўғрисида маълумотлар; эксперт (фамилияси, исми, ­отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи, илмий даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва экспертизани ўтказиш топширилган ташкилот ҳақида маълумотлар; ­экспертнинг била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, терговчи ёхуд прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлиги, шунингдек хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги; экспертнинг олдига қўйилган саволлар; ­экспертга тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материаллари; экспертиза ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақида ­маълумотлар; қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолда ­эксперт текширувларининг мазмуни ва натижалари, шунингдек бу ­эксперт текширувлари, агар экспертлар комиссияси ишлаган бўлса, ким томонидан ўтказилганлиги; эксперт текшируви ­натижаларининг баҳоланиши, қўйилган саволларга берилган асосли жавоблар; иш учун аҳамиятга молик бўлган ва ­экспертнинг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар кўрсатилиши лозим.
Хулосада ҳуқуқбузарлик сабаблари ва унинг содир ­этилишига имкон берган шарт-шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишга доир ташкилий-техникавий тавсиялар ­кўрсатилган бўлиши мумкин.
Хулосани ва унинг натижаларини тасвирловчи материаллар ушбу хулосага илова қилинади ҳамда унинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади. Эксперт текширувининг олиб борилиши, шарт-шароитлари ва натижаларини ҳужжатлаштирадиган материаллар давлат суд-экспертиза муассасасида ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотда қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланади. Улар экспертизани тайинлаган органнинг (шахснинг) талабига биноан ишга қўшиб қўйиш учун тақдим этилади.
Агар тақдим этилган текшириш объектларининг, ­материалларнинг ёки экспертнинг махсус билимлари етарли ­эмаслиги эксперт текшируви давомида маълум бўлиб қолса, хулоса айрим қўйилган саволларга жавоб беришни рад этиш асосини ўз ичига олган бўлиши лозим.
Эксперт текшируви тугаганидан сўнг хулоса, текшириш объектлари ва иш материаллари экспертизани тайинлаган органга (шахсга) юборилади.

185-модда. Хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги ҳужжат

Агар эксперт қўйилган саволларни унинг махсус ­билимлари асосида ҳал қилиш мумкин бўлмаслигига ёки унга тақдим этилган текшириш объектларининг ёхуд материалларнинг яроқсизлигига ёки хулоса бериш учун етарли эмаслигига ва уларни тўлдириб бўлмаслигига ёхуд фан ва суд-экспертлик амалиётининг ҳолати қўйилган саволларга жавоб топиш ­имкониятини бермаслигига ишонч ҳосил қилса, у хулоса ­беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида асослантирилган ­ҳужжат тузади ҳамда уни экспертизани тайинлаган органга (шахсга) юборади»;
10) 186-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Эксперт фақат ўзи томонидан берилган хулоса ва шахсан ўтказган эксперт текширувлари юзасидан сўроқ қилиниши мумкин.
Экспертни у хулоса бергунига қадар сўроқ қилиш ­тақиқланади»;
11) 188-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суриштирувчи, терговчи ёки суд тирик одамнинг, ­мурданинг, ҳайвоннинг, ўсимликнинг, буюмнинг, материалнинг ёки модданинг хусусиятларини ўзида акс эттирувчи ­намуналар олишга, башарти уларнинг эксперт текшируви ­эксперт олдига қўйилган саволларни ҳал қилиш учун зарур бўлса, ҳақлидир».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, №5, 67-модда, №9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча ­киритилсин:

1) 299-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён ­этилсин:
«Хулоса бериш учун зарур фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларга эга бўлган жисмоний шахс ­эксперт сифатида тайинланиши мумкин.
Эксперт сифатида давлат суд-экспертиза муассасаси ­эксперти, бошқа корхона, муассаса, ташкилот ходими ёки бошқа жисмоний шахс иштирок этиши мумкин.
Эксперт маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни ­юритаётган орган (мансабдор шахс) томонидан махсус ­билимларга зарурат туғилган ҳолларда тайинланади.
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар, шунингдек ­қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар эксперт сифатида жалб этилиши мумкин эмас.
Эксперт: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишнинг ­экспертиза предметига оид материаллари билан танишиш, улардан зарур маълумотларни ёзиб олиш ёки кўчирма нусхалар олиш; экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва текшириш объектлари тақдим этилиши ҳақида илтимосномалар бериш; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) рухсати билан ишни кўриб чиқишда ҳозир бўлиш, жавобгарликка тортилаётган шахсга, жабрланувчига, гувоҳларга экспертиза ­предметига оид саволлар бериш; ашёвий далиллар ва ­ҳужжатларни кўздан кечириш; ўз хулосасида нафақат ­ўзининг олдига қўйилган саволлар бўйича, балки экспертиза ­предметига оид ва иш учун аҳамиятга молик бошқа ­масалалар бўйича ҳам фикрларини баён этиш; унинг хулосаси ёки ­кўрсатувлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ­юритишда иштирок этувчи шахслар томонидан нотўғри ­талқин қилинганлиги хусусида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш баённомасига киритилиши лозим бўлган баёнотлар бериш; агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида хулоса тақдим этиш ва кўрсатувлар бериш ҳамда бундай ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; агар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган ­органнинг (мансабдор шахснинг) қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) экспертнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ­бузаётган бўлса, бу қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Эксперт: ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма ­хулоса бериши; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни ­юритаётган органнинг (мансабдор шахснинг) чақирувига ­биноан ҳозир бўлиши; ўзи ўтказган экспертиза хусусида ­кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; экспертизани ўтказиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг сақланишини таъминлаши; ­маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда тартибга риоя қилиши шарт»;
2) қуйидаги мазмундаги 2991-модда билан тўлдирилсин:

«2991-модда. Экспертнинг ёки экспертларкомиссиясининг хулосаси

Эксперт ёки экспертлар комиссияси эксперт текширув­ларини ўтказиб бўлганидан кейин тегишинча эксперт ёхуд экспертлар комиссияси таркибига кирувчи ҳар бир эксперт имзоси билан тасдиқланадиган хулоса тузади.
Хулосада: экспертиза ўтказилган сана ва жой; экспертизани ўтказиш асоси; экспертизани тайинлаган орган (мансабдор шахс) тўғрисида маълумотлар; эксперт (фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи, илмий даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва ­экспертизани ўтказиш топширилган ташкилот ҳақида ­маълумотлар; экспертнинг била туриб нотўғри хулоса ­берганлиги, хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги; экспертнинг олдига қўйилган саволлар; ­экспертга тақдим этилган текшириш объектлари ва иш ­материаллари; экспертиза ўтказилаётганда ҳозир бўлган ­шахслар ҳақида маълумотлар; қўлланилган усуллар ­кўрсатилган ҳолда эксперт текширувларининг мазмуни ва ­натижалари, шунингдек бу эксперт текширувлари, агар ­экспертлар комиссияси ишлаган бўлса, ким томонидан ­ўтказилганлиги; эксперт текшируви натижаларининг ­баҳоланиши, қўйилган саволларга берилган асосли ­жавоблар; иш учун аҳамиятга молик бўлган ва экспертнинг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар кўрсатилиши лозим.
Хулосада ҳуқуқбузарлик сабаблари ва унинг содир ­этилишига имкон берган шарт-шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишга доир ташкилий-техникавий тавсиялар ­кўрсатилган бўлиши мумкин.
Хулосани ва унинг натижаларини тасвирловчи материаллар ушбу хулосага илова қилинади ҳамда унинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади. Эксперт текширувининг олиб борилиши, шарт-шароитлари ва натижаларини ҳужжатлаш­тирадиган материаллар давлат суд-экспертиза муассасасида ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотда қонун ҳужжат­ларида белгиланган муддатларда сақланади. Улар экспертизани ­тайинлаган органнинг (мансабдор шахснинг) талабига ­биноан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишга қўшиб қўйиш учун тақдим этилади.
Агар тақдим этилган текшириш объектларининг, ­материалларнинг ёки экспертнинг махсус билимлари етарли эмаслиги эксперт текшируви давомида маълум бўлиб қолса, хулоса айрим қўйилган саволларга жавоб беришни рад этиш асосини ўз ичига олган бўлиши лозим.
Эксперт текшируви тугаганидан сўнг хулоса, текшириш объектлари ва иш материаллари экспертизани тайинлаган органга (мансабдор шахсга) юборилади.
Хулоса маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни ­юритаётган орган (мансабдор шахс) учун мажбурий эмас, бироқ унинг хулосага қўшилмаслиги асослантирилган ­бўлиши керак.
Агар эксперт қўйилган саволларни унинг махсус ­билимлари асосида ҳал қилиш мумкин бўлмаслигига ёки унга тақдим этилган текшириш объектларининг ёхуд материалларнинг яроқсизлигига ёки хулоса бериш учун етарли эмаслигига ва уларни тўлдириб бўлмаслигига ёхуд фан ва суд-экспертлик амалиётининг ҳолати қўйилган саволларга жавоб топиш ­имкониятини бермаслигига ишонч ҳосил қилса, у хулоса ­беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида асослантирилган ­ҳужжат тузади ҳамда уни экспертизани тайинлаган органга ­(мансабдор шахсга) юборади».

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 477–I-сонли Қонуни билан ­тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий ­Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сонга илова; 2001 йил, № 1–2, 11-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда; 2008 йил, № 4, 185-модда; 2009 йил, №1, 1-модда, № 9, 332-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 84-модданинг:
биринчи қисмидаги «фан, санъат, техника ёки ҳунар ­соҳасида махсус билим» деган сўзлар «фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи ва олтинчи қисмлари чиқариб ташлансин;

2) қуйидаги мазмундаги 841-модда билан тўлдирилсин:

«841-модда. Эксперт

Хулоса бериш учун зарур фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларга эга бўлган жисмоний шахс ­эксперт сифатида тайинланиши мумкин.
Эксперт сифатида давлат суд-экспертиза муассасаси ­эксперти, бошқа корхона, муассаса, ташкилот ходими ёки бошқа жисмоний шахс иштирок этиши мумкин.
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар, шунингдек ­қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати ­тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар эксперт сифатида жалб этилиши мумкин эмас»;
3) 86-модданинг:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Эксперт: ушбу Кодекснинг 25 ва 26-моддаларида ­назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ўзини ўзи рад ­этиши ҳақида дарҳол арз қилиши; ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ­ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши; суднинг чақирувига биноан суд ­мажлисида шахсан иштирок этиш учун келиши; ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган ­хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб ­бериши; экспертизани ўтказиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг ­сақланишини таъминлаши; суд муҳокамаси вақтида тартибга риоя қилиши шарт»;
учинчи қисмидаги «хулоса беришдан бош тортганлик учун» деган сўзлар «шунингдек хулоса беришни рад этганлик ёки бу ишдан бўйин товлаганлик учун» деган сўзлар билан ­алмаштирилсин;
4) 87-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён ­этилсин:
«Эксперт: экспертиза предметига оид иш материаллари билан танишиш, улардан зарур маълумотларни ёзиб олиш ёки кўчирма нусхалар олиш; жойида кўздан кечиришда ­иштирок этиш ва экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва текшириш объектлари тақдим ­этилиши ҳақида илтимосномалар бериш; суд муҳокамасида экспертиза предметига оид далилларни текширишда ­иштирок этиш ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларга ва гувоҳларга суднинг рухсати билан саволлар бериш; ашёвий далиллар ва ҳужжатларни кўздан кечириш; ўз хулосасида нафақат ­ўзининг олдига қўйилган саволлар бўйича, балки экспертиза ­предметига оид ва иш учун аҳамиятга молик бошқа ­масалалар бўйича ҳам фикрларини баён этиш; унинг хулосаси ёки ­кўрсатувлари ишда иштирок этувчи шахслар ва гувоҳлар ­томонидан нотўғри талқин қилинганлиги хусусида суд ­мажлиси баённомасига киритилиши лозим бўлган баёнотлар бериш; агар у суд муҳокамаси юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида хулоса тақдим этиш ва кўрсатувлар бериш ҳамда бундай ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; агар ишни юритаётган суднинг қарорлари, судьянинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) экспертнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган бўлса, бу қарорлар, ­ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан қонунда белгиланган тартибда ­шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Агар эксперт қўйилган саволларни унинг махсус билимлари асосида ҳал қилиш мумкин бўлмаслигига ёки унга тақдим этилган текшириш объектларининг ёхуд материалларнинг яроқсизлигига ёки хулоса бериш учун етарли эмаслигига ва уларни тўлдириб бўлмаслигига ёхуд фан ва суд-экспертлик амалиётининг ҳолати қўйилган саволларга жавоб топиш ­имкониятини бермаслигига ишонч ҳосил қилса, у хулоса ­беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида асослантирилган ­ҳужжат тузади ҳамда уни экспертизани тайинлаган судга юборади»;
5) 88 ва 89-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«88-модда. Экспертнинг ёки экспертлар комиссиясининг хулосаси

Эксперт ёки экспертлар комиссияси текширишларни ­ўтказиб бўлганидан кейин тегишинча эксперт ёхуд экспертлар комиссияси таркибига кирувчи ҳар бир эксперт имзоси билан тасдиқланадиган хулоса тузади.
Суд экспертга ўз хулосасини оғзаки тушунтириб беришни таклиф қилиш ҳуқуқига эга. Оғзаки тушунтириш суд ­мажлисининг баённомасига киритилади, экспертга ўқиб ­берилади ва эксперт томонидан имзоланади.
Хулосада: экспертиза ўтказилган сана ва жой; экспертизани ўтказиш асоси; экспертизани тайинлаган судья тўғрисида маълумотлар; эксперт (фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи, илмий даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва экспертизани ўтказиш топширилган ташкилот ҳақида маълумотлар; экспертнинг била туриб нотўғри хулоса берганлиги, хулоса беришни рад ­этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги; экспертнинг ­олдига қўйилган саволлар; экспертга тақдим этилган ­текшириш объектлари ва иш материаллари; экспертиза ­ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақида маълумотлар; қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолда текширишларнинг ­мазмуни ва натижалари, шунингдек бу текширишлар, агар экспертлар комиссияси ишлаган бўлса, ким томонидан ­ўтказилганлиги; текшириш натижаларининг баҳоланиши, қўйилган саволларга берилган асосли жавоблар; иш учун аҳамиятга молик бўлган ва экспертнинг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар кўрсатилиши лозим.
Хулосани ва унинг натижаларини тасвирловчи материаллар ушбу хулосага илова қилинади ҳамда унинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади. Текширишнинг олиб борилиши, шарт-шароитлари ва натижаларини ҳужжатлаштирадиган ­материаллар давлат суд-экспертиза муассасасида ёки ­бошқа корхона, муассаса, ташкилотда қонун ҳужжатларида ­белгиланган муддатларда сақланади. Улар экспертизани ­тайинлаган суднинг талабига биноан ишга қўшиб қўйиш учун тақдим этилади.
Агар тақдим этилган текшириш объектларининг, ­материалларнинг ёки экспертнинг махсус билимлари етарли эмаслиги текшириш давомида маълум бўлиб қолса, хулоса айрим қўйилган саволларга жавоб беришни рад этиш ­асосини ўз ичига олган бўлиши лозим.
Текшириш тугаганидан сўнг хулоса, текшириш объектлари ва иш материаллари экспертизани тайинлаган судга ­юборилади.
Суднинг хулосага қўшилмаганлиги иш юзасидан ­чиқарилган ҳал қилув қарорида ёки ажримда асослаб берилган бўлиши лозим.

89-модда. Экспертизанинг экспертлар комиссияси томонидан ўтказилиши

Экспертиза бир хил (комиссиявий экспертиза) ёки турли хил (комплекс экспертиза) суд-эксперт ихтисослигидаги бир неча эксперт томонидан ўтказилиши мумкин.
Экспертизанинг экспертлар комиссияси томонидан ­ўтказилиши экспертизани тайинлаган суд ёки мазкур ­экспертизанинг ўтказилишини ташкил этувчи давлат суд-­экспертиза муассасаси ёхуд бошқа корхона, муассаса, ­ташкилот раҳбари томонидан белгиланади.
Экспертизани ўтказиш топширилган экспертлар комиссия­си ўз олдига қўйилган масалаларни ҳал этиш зарурлигидан ­келиб чиқиб, ўтказиладиган текширишларнинг мақсади, ­кетма-­кетлиги ва ҳажмини келишиб олади.
Экспертизани ўтказиш топширилган экспертлар ­комиссияси таркибидаги ҳар бир эксперт текширишларни мустақил ва алоҳида олиб боради, шахсан ўзи ва комиссиянинг бошқа аъзолари томонидан олинган натижаларни баҳолайди ҳамда қўйилган саволлар юзасидан ўз махсус билимлари ­доирасида фикрларини шакллантиради.
Текширишларнинг экспертлар комиссияси таркибига ­киритилмаган шахслар томонидан тўлиқ ёки қисман ­ўтказилишига йўл қўйилмайди»;
6) қуйидаги мазмундаги 891 ва 892-моддалар билан тўлдирилсин:

«891-модда. Комиссиявий экспертиза

Комиссиявий экспертиза ўтказилаётганда экспертларнинг ҳар бири текширишларни тўлиқ ҳажмда ўтказади ва улар олинган натижаларни биргаликда таҳлил қилади.
Экспертлар умумий фикрга келганидан сўнг биргаликдаги хулосани ёки хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги ҳужжатни тузади ва имзолайди.
Экспертлар ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан ­тақдирда, уларнинг ҳар бири келишмовчиликлар келиб ­чиққан барча ёки айрим масалалар бўйича алоҳида хулоса беради.

892-модда. Комплекс экспертиза

Комплекс экспертиза иш учун аҳамиятга молик ҳолатларни турли илм соҳаларидан фойдаланган ҳолда бир неча текшириш ўтказиш йўли билангина аниқлаш мумкин бўлган ҳолларда тайинланади.
Комплекс экспертизани ўтказишда экспертларнинг ҳар бири ўз ваколати доирасида текширишлар олиб боради. Комплекс экспертизанинг хулосасида экспертларнинг ҳар бири қайси текширишларни ва қанча ҳажмда олиб борганлиги, қайси ҳолатларни шахсан ўзи аниқлаганлиги ҳамда қандай фикрларга келганлиги кўрсатилади. Экспертларнинг ҳар бири ­хулосанинг ушбу текширишлар баён этилган қисмини ­имзолайди ва улар учун жавобгар бўлади.
Умумий фикрни (фикрларни), олинган натижаларни ­баҳолашга ва ушбу фикрни (фикрларни) шакллантиришга ­ваколатли бўлган экспертлар қилади. Агар экспертлар ­комиссияси якуний фикрининг ёки унинг бир қисмининг ­асоси сифатида экспертлардан бирининг (алоҳида экспертларнинг) аниқлаган ҳолатлари олинган бўлса, бу ҳақда хулосада ­кўрсатилиши керак.
Экспертлар ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан ­тақдирда, уларнинг ҳар бири келишмовчиликлар келиб ­чиққан барча ёки айрим масалалар бўйича алоҳида хулоса беради.
Агар комплекс экспертизани ўтказиш давлат суд-экспертиза муассасасига топширилган бўлса, унда ушбу экспертизани ташкил қилиш унинг раҳбари зиммасига юклатилади»;
7) 194-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«194-модда. Қўшимча ва қайта экспертизалар

Қўшимча экспертиза эксперт (экспертлар комиссияси) ­хулосасидаги бўшлиқларнинг ўрнини тўлдириш учун тайинланади ва шу ёки бошқа эксперт (экспертлар комиссияси) ­томонидан ўтказилади.
Эксперт (экспертлар комиссияси) хулосаси асослантирилмаганда ёки унинг тўғрилигига шубҳа туғилганда ёхуд унга асос қилиб олинган далиллар ишончли эмас деб топилганда ёки экспертизани ўтказишнинг процессуал қоидалари ­жиддий бузилганда қайта экспертиза тайинланади.
Қайта экспертиза тайинланганда эксперт (экспертлар ­комиссияси) олдига илгари қўлланилган текшириш усулларининг илмий асосланганлиги тўғрисидаги масала қўйилиши мумкин.
Қайта экспертизани тайинлаш тўғрисидаги ажримда қайта экспертизани тайинлаган суднинг биринчи (олдинги) ­экспертиза хулосасига қўшилмаганлиги сабаблари ­кўрсатилиши лозим.
Қайта экспертизани ўтказиш бошқа экспертга (экспертлар комиссиясига) топширилади. Биринчи (олдинги) экспертизани ўтказган эксперт (экспертлар комиссияси) қайта ­экспертизани ўтказишда ҳозир бўлиши ва тушунтиришлар бериши мумкин, лекин у текшириш ўтказиш ва хулоса ­тузишда иштирок этмайди».

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 478–I-сонли Қонуни билан ­тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик-­процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий ­Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 234-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 2001 йил, № 1–2, 11-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ­Ахборотномаси, 2006 йил, № 7, 373-модда; 2007 йил, № 8, 367-модда; 2008 йил, № 9, 490-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 47-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён ­этилсин:
«Хулоса бериш учун зарур фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларга эга бўлган жисмоний шахс ­эксперт сифатида тайинланиши мумкин.
Эксперт сифатида давлат суд-экспертиза муассасаси ­эксперти, бошқа корхона, муассаса, ташкилот ходими ёки бошқа жисмоний шахс иштирок этиши мумкин.
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар, шунингдек ­қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар эксперт сифатида жалб этилиши мумкин эмас.
Эксперт: ушбу Кодекснинг 17 ва 18-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ўзини ўзи рад ­этиши ҳақида дарҳол арз қилиши; ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ­ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши; хўжалик судининг чақирувига биноан суд мажлисида шахсан иштирок этиш учун келиши; ўзи ­ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга ­жавоб бериши; экспертизани ўтказиши муносабати билан ўзига ­маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; ­тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг сақланишини таъминлаши; суд муҳокамаси вақтида ­тартибга риоя қилиши шарт.
Эксперт: экспертиза предметига оид иш материаллари билан танишиш, улардан зарур маълумотларни ёзиб олиш ёки кўчирма нусхалар олиш; жойида кўздан кечиришда ­иштирок этиш ва экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва текшириш объектлари тақдим ­этилиши ҳақида илтимосномалар бериш; суд муҳокамасида экспертиза предметига оид далилларни текширишда ­иштирок этиш ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларга ва гувоҳларга хўжалик судининг рухсати билан саволлар бериш; ашёвий далиллар ва ҳужжатларни кўздан кечириш; ўз хулосасида нафақат ўзининг олдига қўйилган саволлар бўйича, балки экспертиза предметига оид ва иш учун аҳамиятга молик ­бошқа масалалар бўйича ҳам фикрларини баён этиш; унинг хулосаси ёки кўрсатувлари ишда иштирок этувчи шахслар ва ­гувоҳлар томонидан нотўғри талқин қилинганлиги хусусида суд мажлиси баённомасига киритилиши лозим бўлган ­баёнотлар бериш; агар у суд муҳокамаси юритилаётган ­тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида хулоса тақдим этиш ва кўрсатувлар бериш ҳамда бундай ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; агар ишни юритаётган хўжалик ­судининг қарорлари, судьянинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) экспертнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган бўлса, бу қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан қонунда ­белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Эксперт била туриб нотўғри хулоса берганлиги, шунингдек узрсиз сабабларга кўра хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгар бўлади.
Агар эксперт қўйилган саволларни унинг махсус билимлари асосида ҳал қилиш мумкин бўлмаслигига ёки унга тақдим этилган текшириш объектларининг ёхуд материалларнинг яроқсизлигига ёки хулоса бериш учун етарли эмаслигига ва уларни тўлдириб бўлмаслигига ёхуд фан ва суд-экспертлик амалиётининг ҳолати қўйилган саволларга жавоб топиш ­имкониятини бермаслигига ишонч ҳосил қилса, у хулоса ­беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида асослантирилган ­ҳужжат тузади ҳамда уни экспертизани тайинлаган хўжалик судига юборади»;
2) 67-модданинг биринчи қисмидаги «махсус билимларни» деган сўзлар «фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 68-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«68-модда. Экспертизани ўтказиш тартиби

Экспертиза хўжалик судининг мажлисида ёки, агар ­текширишнинг хусусиятига кўра зарур бўлса ёхуд текшириш объектларини мажлисга олиб келиш имкони бўлмаса, ­мажлисдан ташқарида ўтказилади. Ишда иштирок этувчи ­шахслар экспертиза ўтказилаётганда ҳозир бўлишга ­ҳақлидир, бундай иштирок этиш экспертнинг нормал ишлашига халақит бериши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно»;
4) қуйидаги мазмундаги 681 684-моддалар билан ­тўлдирилсин:

«681-модда. Қўшимча ва қайта экспертизалар

Қўшимча экспертиза эксперт (экспертлар комиссияси) ­хулосасидаги бўшлиқларнинг ўрнини тўлдириш учун тайинланади ва шу ёки бошқа эксперт (экспертлар комиссияси) ­томонидан ўтказилади.
Эксперт (экспертлар комиссияси) хулосаси асослантирилмаганда ёки унинг тўғрилигига шубҳа туғилганда ёхуд унга асос қилиб олинган далиллар ишончли эмас деб топилганда ёки экспертизани ўтказишнинг процессуал қоидалари ­жиддий бузилганда қайта экспертиза тайинланади.
Қайта экспертиза тайинланганда эксперт (экспертлар ­комиссияси) олдига илгари қўлланилган текшириш усулларининг илмий асосланганлиги тўғрисидаги масала қўйилиши мумкин.
Қайта экспертизани тайинлаш тўғрисидаги ажримда қайта экспертизани тайинлаган хўжалик судининг биринчи ­(олдинги) экспертиза хулосасига қўшилмаганлиги сабаблари ­кўрсатилиши лозим.
Қайта экспертизани ўтказиш бошқа экспертга (экспертлар комиссиясига) топширилади. Биринчи (олдинги) экспертизани ўтказган эксперт (экспертлар комиссияси) қайта ­экспертизани ўтказишда ҳозир бўлиши ва тушунтиришлар бериши мумкин, лекин у текшириш ўтказиш ва хулоса ­тузишда иштирок этмайди.

682-модда. Экспертизанинг экспертлар комиссияси томонидан ўтказилиши

Экспертиза бир хил (комиссиявий экспертиза) ёки турли хил (комплекс экспертиза) суд-эксперт ихтисослигидаги бир неча эксперт томонидан ўтказилиши мумкин.
Экспертизанинг экспертлар комиссияси томонидан ­ўтказилиши экспертизани тайинлаган хўжалик суди ёки ­мазкур экспертизанинг ўтказилишини ташкил этувчи давлат суд-­экспертиза муассасаси ёхуд бошқа корхона, муассаса, ­ташкилот раҳбари томонидан белгиланади.
Экспертизани ўтказиш топширилган экспертлар комиссия­си ўз олдига қўйилган масалаларни ҳал этиш зарурлигидан ­келиб чиқиб, ўтказиладиган текширишларнинг мақсади, ­кетма-­кетлиги ва ҳажмини келишиб олади.
Экспертизани ўтказиш топширилган экспертлар комиссия­си таркибидаги ҳар бир эксперт текширишларни мустақил ва алоҳида олиб боради, шахсан ўзи ва комиссиянинг бошқа аъзолари томонидан олинган натижаларни баҳолайди ҳамда қўйилган саволлар юзасидан ўз махсус билимлари ­доирасида фикрларини шакллантиради.
Текширишларнинг экспертлар комиссияси таркибига ­киритилмаган шахслар томонидан тўлиқ ёки қисман ­ўтказилишига йўл қўйилмайди.

683-модда. Комиссиявий экспертиза

Комиссиявий экспертиза ўтказилаётганда экспертларнинг ҳар бири текширишларни тўлиқ ҳажмда ўтказади ва улар олинган натижаларни биргаликда таҳлил қилади.
Экспертлар умумий фикрга келганидан сўнг биргаликдаги хулосани ёки хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги ҳужжатни тузади ва имзолайди.
Экспертлар ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан ­тақдирда, уларнинг ҳар бири келишмовчиликлар келиб ­чиққан барча ёки айрим масалалар бўйича алоҳида хулоса беради.

684-модда. Комплекс экспертиза

Комплекс экспертиза иш учун аҳамиятга молик ҳолатларни турли илм соҳаларидан фойдаланган ҳолда бир неча ­текшириш ўтказиш йўли билангина аниқлаш мумкин бўлган ҳолларда тайинланади.
Комплекс экспертизани ўтказишда экспертларнинг ҳар бири ўз ваколати доирасида текширишлар олиб боради. Комплекс экспертизанинг хулосасида экспертларнинг ҳар бири қайси текширишларни ва қанча ҳажмда олиб борганлиги, қайси ҳолатларни шахсан ўзи аниқлаганлиги ҳамда қандай ­фикрларга келганлиги кўрсатилади. Экспертларнинг ҳар бири хулосанинг ушбу текширишлар баён этилган қисмини имзолайди ва улар учун жавобгар бўлади.
Умумий фикрни (фикрларни), олинган натижаларни ­баҳолашга ва ушбу фикрни (фикрларни) шакллантиришга ­ваколатли бўлган экспертлар қилади. Агар экспертлар ­комиссияси якуний фикрининг ёки унинг бир қисмининг ­асоси сифатида экспертлардан бирининг (алоҳида экспертларнинг) аниқлаган ҳолатлари олинган бўлса, бу ҳақда хулосада ­кўрсатилиши керак.
Экспертлар ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан ­тақдирда, уларнинг ҳар бири келишмовчиликлар келиб ­чиққан барча ёки айрим масалалар бўйича алоҳида хулоса беради.
Агар комплекс экспертизани ўтказиш давлат суд-экспертиза муассасасига топширилган бўлса, унда ушбу экспертизани ташкил қилиш унинг раҳбари зиммасига юклатилади»;
5) 69-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«69-модда. Экспертнинг ёки экспертлар комиссиясининг хулосаси

Эксперт ёки экспертлар комиссияси текширишларни ­ўтказиб бўлганидан кейин тегишинча эксперт ёхуд ­экспертлар комиссияси таркибига кирувчи ҳар бир эксперт имзоси ­билан тасдиқланадиган хулоса тузади.
Хулосада: экспертиза ўтказилган сана ва жой; экспертизани ўтказиш асоси; экспертизани тайинлаган судья тўғрисида маълумотлар; эксперт (фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи, илмий даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва экспертизани ўтказиш топширилган ташкилот ҳақида маълумотлар; экспертнинг била туриб нотўғри хулоса берганлиги, хулоса беришни рад ­этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги; экспертнинг ­олдига қўйилган саволлар; экспертга тақдим этилган ­текшириш объектлари ва иш материаллари; экспертиза ­ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақида маълумотлар; қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолда текширишларнинг ­мазмуни ва натижалари, шунингдек бу текширишлар, агар экспертлар комиссияси ишлаган бўлса, ким томонидан ­ўтказилганлиги; текшириш натижаларининг баҳоланиши, қўйилган саволларга берилган асосли жавоблар; иш учун аҳамиятга молик бўлган ва экспертнинг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар кўрсатилиши лозим.
Хулосани ва унинг натижаларини тасвирловчи ­материаллар ушбу хулосага илова қилинади ҳамда унинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади. Текширишнинг олиб борилиши, ­шарт-шароитлари ва натижаларини ҳужжатлаштирадиган ­материаллар давлат суд-экспертиза муассасасида ёки ­бошқа корхона, муассаса, ташкилотда қонун ҳужжатларида ­белгиланган муддатларда сақланади. Улар экспертизани ­тайинлаган хўжалик судининг талабига биноан ишга қўшиб қўйиш учун тақдим этилади.
Агар тақдим этилган текшириш объектларининг, ­материалларнинг ёки экспертнинг махсус билимлари етарли эмаслиги текшириш давомида маълум бўлиб қолса, хулоса айрим қўйилган саволларга жавоб беришни рад этиш ­асосини ўз ичига олган бўлиши лозим.
Текшириш тугаганидан сўнг хулоса, текшириш объектлари ва иш материаллари экспертизани тайинлаган хўжалик ­судига юборилади.
Хулоса хўжалик судининг мажлисида текширилади ҳамда бошқа далиллар билан бир қаторда баҳоланади».

5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан ­эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2010 йил 1 июнь
№ ЎРҚ-250

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati