O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 3 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 7 майда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, №  9, 314-модда, №  12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, №  6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, №  4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, №  12, 470-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

1)         661-модданинг биринчи қисмидаги «ОИТС касаллигини» деган сўзлар «ОИВ касаллиги/ОИТСни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2)         113-модда:

номи ва тўртинчи қисмининг диспозициясидаги «ОИТС касаллигини» деган сўзлар «ОИВ касаллиги/ОИТСни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Шахснинг касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида ­бошқа шахсга ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириши —олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан ­тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5,
90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар) 57, 58, 59-моддаларидаги «ОИТС (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми)», «ОИТСга», «ОИТС» ва «ОИТСни» деган сўзлар тегишинча «ОИВ касаллиги/ОИТС», «ОИВ касаллиги/ОИТСга», «ОИВ касаллиги/ОИТС» ва «ОИВ касаллиги/ОИТСни» деган сўзлар билан ­алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) ­олдини олиш тўғрисида»ги 816–I-сонли Қонунига (Ўзбе­кистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 213-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 3, 4, 5, 6, 9, 10, 11 ва 12-моддаларнинг ўзбекча матнидаги «ОИТС/ОИВ касаллиги», «ОИТС/ОИВ касаллигининг», «ОИТС/ОИВ касаллигини», «ОИТС/ОИВ касаллигига», «ОИТС/ОИВ» деган сўзлар тегишинча «ОИВ касаллиги/ОИТС», «ОИВ касаллиги/ОИТСнинг», «ОИВ касаллиги/ОИТС­ни», «ОИВ касаллиги/ОИТСга», «ОИВ касаллиги/ОИТС» ­деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 7 ва 8-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7-модда.ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтирганлик учун жавобгарлик

Била туриб бошқа шахсни ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириш хавфи остида қолдириш ёки унга ОИВ касаллиги/ОИТС­ни юқтириш, шунингдек шахснинг касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида бошқа шахсга ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириши қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка ­сабаб бўлади.

8-модда.ОИВ касаллиги/ОИТС юққан шахсларнинг соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш

Шахснинг касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида ОИВ касаллиги/ОИТС юққан шахсларнинг соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Зарар ўрнининг қопланиши айбдор шахсларни қонунга мувофиқ жавобгарликдан озод этмайди».

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2010 йил 24 май
№ ЎРҚ-248

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati