O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 180 ва 275-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 22 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 7 майда маъқулланган
 
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги938–ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий МажлисинингАхборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4–5, 126-модда;1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил,№ 5, 89-модда; 2002 йил, № 4–5, 74-модда; Ўзбекистон РеспубликасиОлий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда) 28-моддасининг«и» банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«и) вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) — энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи».­

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ­кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ­палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 180-модданинг иккинчи қисми:
7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш ­билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари). Имтиёз «Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» ёки «Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу ­муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар ­пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ёхуд Ички ­ишлар вазирлигининг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органи ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёхуд ички ишлар органлари ходимларининг бева хотинларига
(бева эрларига) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган ­тақдирда берилади»;

11-бандининг ўзбекча матнидаги «янги турмуш қурмаганлик» деган сўзлар «янги никоҳдан ўтмаганлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 275-модда биринчи қисмининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш ­билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналарининг ва бева хотинларининг (бева эрларининг). Имтиёз «Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» ёки «Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева ­хотини (бева эри, онаси, отаси)» штампи қўйилган ёхуд пенсия ­гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар ­пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ­Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ёхуд Ички ишлар вазирлигининг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органи ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг ­конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа ­мажбуриятларини бажариш чоғида ёки фронтда бўлиш ­билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёхуд ички ишлар органлари ходимларининг бева ­хотинларига (бева эрларига) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади».

3-модда. Ушбу Қонун 2010 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2010 йил 20 май
№ ЎРҚ-247

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati