O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И
«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10 ва 11-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 18 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 7 майда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги 265–I-сонли Қонунига (Ўзбе­кистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 128-модда; 1999 йил, № 5,­
124-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 10, 473-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

«Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимлари жумласига ўз маблағлари, жалб этилган маблағлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган даволаш-профилактика, дорихона муассасалари, тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар, ­шунингдек хусусий фармацевтика фаолияти билан ­шуғулланувчи жисмоний шахслар киради»;

2) 11-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тиббий фаолият тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан, фармацевтика фаолияти эса тегишли лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин».

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган ­кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2010 йил 19 май
№ ЎРҚ-246

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati