O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қ О Н У Н И
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 24 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 7 майда маъқулланган

 
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабулқилинган 2012–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон РеспубликасинингЖиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий ­Кенгашининг Ахборотномаси, 1995йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996йил, № 9, 144-модда; 1997 йил,№ 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10,165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2,18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда) қуйидаги мазмундаги 571-модда билан тўлдирилсин:

«571-модда.   Айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганида жазо тайинлаш

Ушбу Кодекс 55-моддаси биринчи қисмининг «а» ва «б» бандларида назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлган ва ушбу Кодекс 56-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда жазо муддати ёки миқдори ушбу Кодекс Махсус ­қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг учдан икки қисмидан ошмаслиги керак. Мазкур қоида жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми) ва терроризм (155-модданинг учинчи қисми) билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахсларга ­татбиқ этилмайди».

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган ­кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2010 йил 18 май
№ ЎРҚ-245

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati