O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

o'zb | рус | eng

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2015 йил 22 январда Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида сўзлаган нутқида ҳамда 2015 йил 23 январда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги, шунингдек 2015 йил 16 январда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлисидаги маърузаларида белгилаб берилган вазифалар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов 2015 йил
22 январда Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида сўзлаган нутқида ҳамда 2015 йил 23 январда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги, шунингдек 2015 йил 16 январда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва
2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлисидаги маърузаларида мамлакатда ҳамда халқаро майдонда кечаётган мураккаб жараёнлар тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтди. Парламент фаолияти чуқур таҳлил қилиб берилди.
Мамлакат раҳбари ўз нутқида таъкидлаб ўтганидек, роппа-роса ўн йил олдин парламент – бир палатали Олий Мажлис икки палатали парламентга ўзгартирилди. Бундан кўзланган мақсад – парламент ўз ваколатларини самарали амалга ошириши, ҳар томонлама асосли ва пухта қарорлар қабул қилиши учун зарур бўлган, замонавий парламентаризм фаолиятининг асосий мақсадини ташкил этадиган мувозанат ва тийиб туриш тизимини яратиш, шунингдек қонунлар қабул қилинаётганда умумдавлат ва ҳудудий манфаатларнинг мутаносиблигига эришиш назарда тутилган эди.
Палаталар қўшма мажлисидаги маърузада ўтган ўн йил ичида парламент амалга оширган ишларга холисона баҳо берилди. Шу давр мобайнида ҳаммаси бўлиб 140 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва амалга киритилди. Қабул қилинаётган қонунлар сифати сезиларли даражада ошди, минтақалар, тармоқлар ва давлат манфаатларининг мутаносиблиги самаралироқ таъминлана бошланди.
Айни пайтнинг ўзида Давлат раҳбари томонидан парламент фаолиятида йўл қўйилган камчилик ва жиддий нуқсонлар кўрсатилиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, парламент ҳуқуқни қўллаш амалиётига алоҳида эътибор бериши лозим. Қабул қилинаётган қонунларнинг сифатини яхшилаш талаб қилинади. Уларда кўпинча ушбу қонун ҳужжатларининг амалга оширилишини таъминлайдиган механизмлар етишмаяпти. Бу эса, қонунларнинг қўлланишини анча қийинлаштириб, ижро этилмаслигига, ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигининг пасайишига олиб келмоқда. Қонун лойиҳаларини давлат бошқарувининг ва фуқаролик жамияти институтларининг турли бўғинларида амалий жиҳатдан кенг муҳокама қилиш ҳам муҳимдир. Қонунларни хорижнинг ҳуқуқий тажрибаси билан ҳар томонлама қиёсий таҳлил қилиш асосида мукаммал қонунлар қабул қилинишига эришиш лозим.
Юқорида баён этилган хулосаларга асосланган ҳолда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2015 йил 23 январдаги Қўшма қарорини ижро этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2015 йил
    22 январда Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида сўзлаган нутқида ҳамда 2015 йил 23 январда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги, шунингдек 2015 йил 16 январда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва
    2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлисидаги маърузаларида белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йилга ва келгуси йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури маъқуллансин (илова қилинади).
  2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси тасдиғига киритилсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши, қўмиталари ва комиссиялари Ҳаракат дастури ўз вақтида бажарилишини таъминласин.
  4. Ушбу Қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари С.Артикова зиммасига юклатилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг Раиси

 

Н.Йўлдошев

 

 

 

 

 

 

Тошкент шаҳри,
2015 йил 18 март,
№ КҚ-8–III.

 

 

Oliy Majlis Senatining 2015 yilga va kelgusi yillarga mo'ljallangan harakat dasturi

Sayt haqida | Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati 100078, Toshkent,
Telefon: 238-26-96 
E-mail: senat@tps.uz