O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

o'zb | рус | eng

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Сенати Кенгашининг
2015 йил 18 мартдаги
КҚ-8–III-сонли Қарорига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2015 йил 22 январда Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида сўзлаган нутқида ҳамда  2015 йил 23 январда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги, шунингдек 2015 йил 16 январда Вазирлар Маҳкамасининг  2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва 2015 йилги иқтисодий  дастурнинг  энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлисидаги маърузаларида белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг  2015 йилга ва келгуси йилларга мўлжалланган                                                                                                                                                                                                                        ҲАРАКАТ ДАСТУРИ


Устувор вазифалар

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Масъул   ижрочилар

1.

Сенатнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишдаги, шунингдек қонунларнинг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини чуқурлаштиришга таъсирини кучайтириш борасидаги фаолиятини тубдан яхшилаш 

1.1. Қабул қилинган қонунларнинг минтақалардаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жараёнларга таъсир кўрсатиши ҳақидаги ахборотни жойлардан, шу жумладан Сенат фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда олишни таъминлайдиган ўзаро алоқанинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан яқин ҳамкорликда яратиш.

1.2. Қабул қилинаётган қонунларнинг ижро этувчиларга етказилиш жараёнлари, ҳуқуқни қўллаш самарадорлиги Сенат аъзолари томонидан албатта ўрганилишини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчаларни Сенат Регламентига, бошқа қонун ҳужжатларига киритиш юзасидан таклифларни тайёрлаш ва шунинг асосида Сенатнинг назорат-таҳлил ишлари дастурларига тезкор тузатишлар киритилишини таъминлаш.

1.3. Қонунлар ижро этувчиларга ўз вақтида етказилишини тизимли ўрганиш, қонунларнинг мазмун ва моҳияти кенг аҳоли қатламларига етказилишини, бу ишларни ўтказишда сенаторларнинг маҳаллий Кенгаш депутатлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга доир Сенат қўмиталарининг, аъзоларининг ишларини ташкил этиш юзасидан Услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

1.4. Қабул қилинган қонунларни ижро этувчиларга етказиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини ошириш ишларида маҳаллий ҳокимият вакиллик органларининг иштирок этиши масалалари юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари учун туркум семинарлар уюштириш ва ўтказиш.

1.5. Сенат Кенгашининг 2006 йил 29 июндаги Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари томонидан конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. Мазкур Низомда, хусусан, уларнинг ишларида олимлар, экспертлар, тадқиқот марказлари, вазирликлар ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг кенг иштироки механизмларини назарда тутиш.

1.6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституция кунига бағишланган, янги сайланган Олий Мажлис палаталарининг мажлисларида, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил якунларига бағишланган мажлисидаги нутқлари тўплами нашр этилишини таъминлаш ҳамда нутқлардаги депутатлар ва сенаторлар фаолияти тўғрисидаги қоидаларга алоҳида аҳамият берган ҳолда уларнинг мазмун ва моҳиятини ҳар бир депутат ва Сенат аъзоси эътиборига етказиш.

2015 йилнинг
II чораги

 

 

2015 йилнинг IV чораги

 

 

2015 йилнинг III чораги

 

 

 

2015 йилнинг
II чораги
(алоҳида режа бўйича)

 

2015 йилнинг III чораги

 

 

 

2015 йилнинг
II-III чораклари

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

 

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

 

 

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

 

Сенат Комиссияси Сенат қўмиталари билан ҳамкорликда

 

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Мудофаа ва хавфсизлик  масалалари қўмитаси

 

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси  Қонунчилик палатасининг қўмиталари билан ҳамкорликда (келишувга кўра)

2.

Қонунлар уларни амалга оширишнинг аниқ механизмларини қамраб олган юқори сифатли бўлишини, шунингдек қонун ҳужжатлари бир-бирига зид келмаслигини, тизимли бўлишини, ҳуқуқий тартибга солиш тўлиқлигини таъминлаш борасидаги парламент фаолиятининг самарадорлигини ошириш. Янги қабул қилинган қонунларни тўлиқ амалга ошириш учун зарур бўладиган қонуности ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши устидан парламент назоратини кучайтириш

2.1.  Сенат фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга Қонунчилик палатаси томонидан киритилган қонунлар умумдавлат ва минтақалар манфаатларининг мутаносиблигини, қонун ҳужжатларининг бир-бирига зид келмаслигини, тизимлилигини таъминлаш, қонунларда уларни амалга ошириш механизмлари мавжудлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши мажбурийлигини белгиловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. Мазкур вазифани бажаришга мустақил экспертлар, олимлар, мутахассислар, шунингдек фуқаролик жамияти институтларининг вакилларини жалб этиш механизмларини назарда тутиш.

2.2.  Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлислари якунларига кўра қабул қилинган қонунларнинг мазмун ва моҳиятини тушунтириб беришга ҳамда янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг рўёбга чиқарилишини таъминловчи қонуности ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши масалаларини кўриб чиқишга бағишланган қўмиталарнинг учрашувларини, мажлисларини мамлакат минтақаларида ўтказиш амалиётини Сенат фаолиятига жорий этиш.

2.3. Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга йўналтирилган қонунлар тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминловчи самарали ҳуқуқий (маъмурий-ҳуқуқий, жиноят-ҳуқуқий, хўжалик-ҳуқуқий, суд-ҳуқуқий) механизмларни яратиш билан боғлиқ долзарб муаммолар муҳокамасига бағишланган туркум конференциялар ва давра суҳбатлари ўтказиш.

2.4. Назорат тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида қонунларни жойларга етказилишининг, қонунларни амалга оширишга қаратилган қонуности ҳужжатлари қабул қилинишининг ҳолатини ўрганиш, мазкур ишнинг самарадорлигини оширишга доир таклифлар ишлаб чиқиш.

2015 йилнинг
II чораги

 

 

 

 

Сенат ялпи мажлислари якунлари бўйича

 

 

2015 йил давомида
(алоҳида режа бўйича)

 

2016 йилнинг
II чораги

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

 

 

Сенат қўмиталари 

 

 

 

Сенат қўмиталари

 

 

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

3.

   Сенатда кўриб чиқилаётган қонунларнинг давлат бошқаруви, фуқаролик жамияти институтларининг турли даражаларида самарали муҳокама этилишини ташкил этиш. Парламентнинг очиқлигини таъминлаш, Сенатнинг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолиятидан жамоатчиликни хабардор қилиш

3.1. Қонунларнинг, айниқса, аҳолининг ҳаётий муҳим манфаатларига, социал ҳуқуқларига бевосита тааллуқли бўлган қонунларнинг муҳокамасига маҳаллий Кенгашлар депутатларини, жамоатчиликни, фуқаролик жамияти институтларининг вакилларини кенг жалб этиш юзасидан сенаторларнинг фаол иштирокини ташкил этишга қаратилган бир қатор чора-тадбирларни рўёбга чиқариш.

3.2. Фуқароларнинг мамлакатни бошқаришдаги ролини ҳар томонлама ошириш, қонун ижодкорлиги фаолиятида, Сенатнинг, маҳаллий ҳокимият вакиллик органларининг назорат-таҳлил фаолиятини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирок этиши масалалари юзасидан маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирокида минтақавий семинарлар ўтказиш.  Ўтказилган тадбирлар якунларига кўра тегишли тавсияларни қабул қилиш.

3.3. Тегишли соҳаларнинг етакчи мутахассислари, олимлари, амалиётчилари, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирокида кўриб чиқилаётган қонунларнинг тизимли, доимий асосда муҳокама этилишини ташкил этиш, уларни рўёбга чиқариш юзасидан назорат-таҳлил ишларини тайёрлаш ва ўтказиш мақсадида Сенат қўмиталари ҳузурида етакчи мутахассислар, олимлар, амалиётчилар, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари жумласидан иборат эксперт гуруҳларини тузиш.   

3.4. Кўриб чиқилаётган қонунлар, Сенатнинг назорат-таҳлил фаолияти юзасидан жамоатчиликнинг фикрини тизимли, доимий асосда ўрганиш бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази ва бошқа ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик қилинишини Сенат иш амалиётига жорий этиш.

3.5. Кенг жамоатчиликни Сенат, унинг қўмита ва комиссиялари, сенаторларнинг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ва бошқа фаолиятидан хабардор қилиш масалаларида оммавий ахборот воситалари, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситалари имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича қатор чора-тадбирлар қабул қилиш.

3.6.  «Давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

Доимий

 

 

 

2015 йилнинг II-IV чораклари
(алоҳида режа бўйича)

 

 

2015 йилнинг
II чораги

 

 

 

2015 йилнинг
II чораги

 

 

 

Доимий (алоҳида режа бўйича)

 

 

2015 йилнинг
II чораги

Сенат Кенгаши,
Сенат қўмиталари

 

 

Сенат Комиссияси Сенат қўмиталари билан ҳамкорликда

 

 

Сенат Кенгаши,
Сенат қўмиталари

 

 

 

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси,
Сенат Девони Матбуот хизмати

 

Сенат Девони Матбуот хизмати, Сенат қўмиталари ва комиссиялари

 

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

4.

Кўриб чиқилаётган қонунларни чет эл ҳуқуқий амалиёти билан ҳар томонлама, чуқур қиёсий таҳлил қилиш асосида уларни муҳокама этиш, қайта ишлаш борасидаги Сенат ишларининг сифати ва самарадорлигини ошириш

 

 

 

4.1. Қонунларни кўриб чиқиш давомида уларни чет эл ҳуқуқий амалиёти билан ҳар томонлама, чуқур қиёсий таҳлил қилиш мақсадида ривожланган демократик мамлакатлар тажрибасини ўрганиш механизмининг жорий этилишини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчаларни Сенатнинг норматив ҳужжатларига киритиш.

4.2. Қонун ижодкорлигида қиёсий таҳлил услубларидан фойдаланиш борасидаги демократик давлатлар парламентларининг қонун ижодкорлиги фаолияти тажрибасини ўрганишга бағишланган халқаро семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларнинг 2015–2016 йилларга мўлжалланган дастурларини Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш.

 

4.3. Сенат аъзоларининг тажрибасини, хабардорлигини, шунингдек Сенатда олиб борилаётган ахборот-таҳлил ишлари самарадорлигини оширишнинг доимий амал қилувчи тизимини яратиш ва ривожлантириш, мазкур ишларни амалга оширишга мамлакатимиз етакчи мутахассисларини, тадқиқот, таҳлил марказларининг экспертларини жалб қилишга доир чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш.  

2015 йилнинг III чораги

 

 

2015–2016 йилларнинг
I чораклари

 

 

 

2015 йилнинг III чораги

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси Қонунчилик палатасининг қўмиталари билан ҳамкорликда
(келишувга кўра)

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Сенат Девони

5.

Давлат бошқаруви органларининг фаолияти, улар томонидан қонунларнинг сўзсиз ижро этилиши, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожлантиришга доир энг муҳим давлат дастурларининг рўёбга чиқарилиши устидан самарали парламент назоратини таъминлаш

5.1. Мамлакатимизни ва унинг минтақаларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда Сенат қўмиталарининг назорат-таҳлил фаолияти дастурини тайёрлаш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:
жойларда иш олиб бораётган сенаторларнинг Сенат қўмиталарининг назорат-таҳлил ҳамда бошқа тадбирларидаги иштирокини фаоллаштириш;
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссияларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, оммавий ахборот воситаларининг вакилларини, олимлар ва мутахассисларни жойлардаги ишларнинг ҳолатини ўрганиш учун Сенат қўмиталари томонидан тузиладиган ишчи гуруҳлар фаолиятига жалб этиш;
қонунларнинг жойларда ижро этилишини ўрганиш чоғида қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга, қонунларни ижро этишда йўл қўйиладиган камчиликларни бартараф этишга доир аниқ, ҳар томонлама ишлаб чиқилган таклифлар тайёрланишини таъминлаш.
5.2. Парламент эшитувлари ўтказиш, социал-иқтисодий ривожлантириш, айниқса хусусий мулкни ҳимоя қилиш масалалари юзасидан парламент сўровларини юбориш орқали мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий вазиятнинг тизимли асосда, назорат фаолияти доирасида ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этиш. Хусусан, парламент сўровларини юбориш, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг қуйидаги масалалар бўйича ахборотларини тинглаш:  
қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини таъминлаш борасидаги ишларнинг ҳолати, шунингдек қонуности ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматининг ролини ошириш (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги);
пенсия тўловларини ҳисоблаб чиқаришнинг ягона тартиби жорий этилишининг бориши (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги);

 

эркин иқтисодий зона фаолият кўрсатаётганлигини ҳисобга олган ҳолда Жиззах вилояти саноатининг салоҳиятини ривожлантиришга инвестициялар, шу жумладан чет эл инвестициялари жалб қилиш давлат дастурларининг бажарилиши (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги);
Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг бажарилиши (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги).

 

5.3. Ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан улар мутасадди бўлган соҳаларда қонун ҳужжатларининг талаблари ижро этилиши борасидаги ишларнинг ҳолати тўғрисида мунтазам равишда ахборот, ҳисобот тақдим этилишининг ташкилий механизмларини ишлаб чиқиш.

5.4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг шакллантирилиши ва ижро этилиши устидан парламент назоратининг замонавий усулларини Сенат фаолиятининг амалиётига жорий этиш. Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш.

5.5. “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг маҳаллий бошқарув органлари томонидан қонунларга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилаётганлиги устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш бўйича фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ишларини ташкил этишга оид қисмининг Сирдарё вилоятида ижро этилишини ўрганиш. Ижро этувчи ҳокимият органларининг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлиги тизимини такомиллаштириш, давлат бошқаруви органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тизимида маҳалланинг ролини кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

5.6. Самарқанд ва Тошкент вилоятларида “Янги ижтимоий-сиёсий шароитларда парламент, депутатлик назорати самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари: қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти” мавзусида минтақавий семинарлар ўтказиш.

2015 йил ва кейинги йилларнинг
I чораклари

 

 

 

 

 

 

Доимий

 

 

 

2015 йилнинг IV чораги

 

 

2016 йилнинг
I чораги

 

2016 йилнинг III чораги

 

2015 йил ва кейинги йилларнинг   IV чораклари

2015 йилнинг IV чораги – 2016 йилнинг
I чораги

 

2015 йилнинг IV чораги

 

 

2016 йилнинг
II чораги

 

 

 

 

 

2015 йилнинг
II чораги

 

Сенат Кенгаши,
Сенат қўмиталари

 

 

 

 

 

 

 

Сенат қўмиталари

 

 

 

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

 

Бюджет ва иқти-содий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

Бюджет ва иқтисо- дий ислоҳотлар ма- салалари қўмитаси

 

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

Сенат Кенгаши, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

 

Бюджет ва иқти- содий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

 

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

 

 

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

6.

  Сенатнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан ҳамкорлиги самарадорлигини янада ошириш

6.1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил  фаолияти соҳаларидаги ўзаро ҳаракатларини тартибга солиб турувчи норматив-ҳуқуқий базани инвентаризация қилиш, уни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

6.2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибини шакллантириш ҳамда унинг биринчи мажлисини ўтказиш. Янги ижтимоий-сиёсий шароитларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик самарадорлигининг янада оширилишини таъминловчи ҳуқуқий механизмлар ўрнатилишига қаратилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

6.3. Палаталар томонидан ўтказилаётган тадбирлар ва бошқа ишлар бир-бирини такрорлашига йўл қўймаслик ҳамда бу соҳадаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўмиталарининг иш режаларини мувофиқлаштириш масалалари бўйича Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қўшма қарорини тайёрлаш ва қабул қилиш.

 

6.4. Парламентнинг мавжуд ахборот салоҳиятидан ҳамкорликда фойдаланиш мақсадида 2015–2016 йилларда Олий Мажлис палаталарининг мавжуд ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини бирлаштирувчи ягона ахборот тизимини яратишга доир комплекс дастур лойиҳасини тайёрлаш.

 

6.5. Қабул қилинаётган қонунларнинг мазмуни ва моҳияти, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, қонунларида Олий Мажлис палаталарининг зиммасига юклатилган бошқа ваколатларни бажариш юзасидан Олий Мажлис палаталарининг назорат-таҳлил ишлари, фаолияти натижаларидан жамоатчиликни кенг хабардор қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ахборот хизматларининг 2015 йилга мўлжалланган Ҳамкорликдаги иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

6.6. Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.  

6.7. Демократик социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал қилишда парламент палаталарининг фаолиятига ўзаро ҳамкорликнинг янги, замонавий шаклларини жорий этиш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишни назарда тутувчи «Қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти жараёнида парламент палаталарининг ўзаро ҳамкорлиги амалиётини, ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

2015 йилнинг
II чораги

 

 

2015 йилнинг
II чораги

 

 

 

 

2015 йилнинг
II чораги

 

 

 

2015 йилнинг
III чораги –
2016 йилнинг
I чораги

 

 

2015 йилнинг
II чораги

 

 

 

2015 йилнинг
II чораги

 

 

2015 йилнинг
II чораги

Сенат қўмиталари Қонунчилик палатасининг қўмиталари билан ҳамкорликда (келишувга кўра)

Сенат Кенгаши Қонунчилик палатасининг Кенгаши билан ҳамкорликда (келишувга кўра)

 

 

Олий Мажлис палаталарининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этувчи Мувофиқлаш-тирувчи кенгаш

Сенат қўмиталари, Сенат Девони Қо- нунчилик палатаси- нинг қўмиталари ва Девони билан ҳам- корликда (келишувга кўра)

Сенат Кенгаши Қонунчилик палатасининг Кенгаши билан ҳамкорликда (келишувга кўра)

 

Сенат Кенгаши Қо- нунчилик палатаси- нинг Кенгаши билан ҳамкорликда (келишувга кўра)

Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Қонунчилик палатасининг қўмиталари билан ҳамкорликда (келишувга кўра)

7.

Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорлиги борасидаги фаолиятини такомиллаштириш

7.1. Минтақаларни социал-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини ҳал қилишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш учун Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашиш бўйича Сенат Комиссиясининг янги таркибини шакллантириш. Комиссиянинг иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

7.2. Сенат Кенгашининг 2010 йил 30 декабрда қабул қилинган Қарори билан тасдиқланган Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентига, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комисссиялари тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, жумладан Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари билан ўзаро ҳамкорлигининг аниқ механизмларини, янги ижтимоий-сиёсий шароитларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

 

7.3. Назорат фаолиятининг турларини, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан назорат фаолияти амалга оширилишининг тартиб-таомиллари батафсил баён этилишини, Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорлиги шаклларини назарда тутувчи Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан назорат фаолиятини амалга оширишнинг намунавий тартибини ишлаб чиқиш.

7.4. Хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишга, тадбиркорлик субъектларининг хўжалик ва молиявий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтиришга доир қонун ҳужжатлари талабларининг ижро этилишини назорат қилиш бўйича Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ҳамда унинг рўёбга чиқарилишини таъминлаш.

7.5. “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидаги қоидаларни рўёбга чиқаришнинг аниқ масалаларини кўриб чиқишга бағишланган, жойларда социал-иқтисодий ривожлантиришга доир энг муҳим вазифаларни ҳал қилишда маҳаллий ҳокимият органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини ташкил этишга қаратилган қатор минтақавий давра суҳбатлари ҳамда семинарлар ўтказиш.

7.6. Жойларда (Фарғона вилояти мисолида) “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилишини, хусусан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вазифаларнинг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилиши амалиёти хусусидаги қисмининг ижро этилишини ўрганиш. Давлат ижтимоий дастурларини, бандликни таъминлаш, касаначиликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш, ёшларни ишга жойлаштириш, уларни маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялаш дастурларини рўёбга чиқаришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини мустаҳкамлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш.

7.7. Давлат ихтиёридаги объектларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш масалаларига доир қонун ҳужжатлари ва энг муҳим давлат дастурлари талабларининг бажарилишини ўрганиш мақсадида Сенат қўмиталарининг Тошкент вилоятида сайёр мажлисини ўтказиш (Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси).

7.8.  Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилишига доир мақсадли давлат дастури рўёбга чиқарилишининг ҳолатини ўрганиш. Қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш.

7.9. Сурхондарё вилоятида ривожланган инфратузилмани, ахборот-коммуникация тизимларини яратиш, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация қурилиши масалаларини ўрганиш. Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ушбу соҳадаги ҳамкорликдаги ҳаракатларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш.  

7.10. Социал-иқтисодий ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифаларни рўёбга чиқариш юзасидан давлат бошқаруви органларининг фаолияти устидан депутатлик, жамоатчилик назоратини амалга ошириш шакллари ва усулларини такомиллаштириш масалалари юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари учун минтақавий семинарлар ўтказиш.

7.11. «Қонун ижодкорлиги фаолияти жараёнида минтақавий ва умумдавлат манфаатлари мутаносиблигини таъминлаш вазифаларининг амалга оширилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорлиги» мавзусида давра суҳбати уюштириш.

2015 йилнинг
I чораги

 

 

2015 йилнинг II чораги

 

 

 

 

2015 йилнинг   IV чораги - 2016 йилнинг   I чораги

 

 

2015 йилнинг II-III чораклари

 

 

 

2015–2017 йиллар (алоҳида режа бўйича)

 

 

2016 йилнинг
II чораги

 

 

 

2016 йилнинг
I чораги

 

 

2016 йилнинг
II чораги

 

 

2016 йилнинг III чораги

 

 

2015–2017 йиллар (алоҳида режа бўйича)

 

2015 йилнинг III чораги

Сенат Кенгаши

 

 

 

Сенат Кенгаши
Сенат Комиссияси таклифига кўра

 

 

 

 

Сенат Комиссияси

 

 

 

Бюджет ва иқти- содий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

Сенат қўмиталари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорликда

 

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

 

 

 

 

Бюджет ва иқтисо-дий ислоҳотлар масалалари қўмита-си, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ маса-лалари қўмитаси

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

 

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

 

Сенат қўмиталари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорликда

 

Сенат Комиссияси

8.

Мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда, халқаро ва парламентлараро алоқаларни ривожлан-тиришда Сенатнинг ролини кучайтириш

8.1. Хавфсизликни таъминлаш, ташқи сиёсатни шакллантириш ва рўёбга чиқариш соҳасида Сенатнинг конституциявий ваколатларини амалга оширишга доир Сенат фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган қатор чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

8.2. Сенатнинг халқаро парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришга ва чуқурлаштиришга, давлатларнинг хавфсизлигини, тинч ҳамжиҳатлигини таъминлашда мамлакатимизнинг “Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида мустаҳкамланган принциплари ва нуқтаи-назарини халқаро жамоатчилик эътиборига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган, 2016–2017 йилларга мўлжалланган қатор чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

8.3. Палатанинг қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятида ривожланган демократик давлатларнинг парламент фаолияти соҳасидаги илғор тажрибасидан фойдаланишни давом эттириш мақсадида Сенат аъзоларининг чет мамлакатларга ташрифлари натижаларини умумлаштириш механизмини ишлаб чиқиш.

8.4. «Давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини, ҳозирги босқичдаги миллий манфаатлари халқаро миқёсда ҳимоя қилиниши ва илгари сурилишини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашнинг долзарб масалалари» мавзусида конференция ўтказиш.

8.5. Амалдаги ҳужжатларни таҳлил қилиш ҳамда уларни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида миллий қонун ҳужжатларининг ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг (БМТ, ЕИ ҳужжатлари, халқаро шартномалар, битимлар ва бошқа ҳужжатлар) тизимлаштирилган электрон маълумотлар базасини яратиш ва шакллантириш, уни доимий равишда янгилаб туришни назарда тутиш.

2015 йилнинг
II чораги

 

2016 йилнинг
II чораги

 

 

 

2015 йилнинг III чораги

 

 

2015 йилнинг IV чораги

 

2015 йилнинг IV чораги –2016 йилнинг
I чораги

Сенат Кенгаши, Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси

Ташқи сиёсат маса- лалари қўмитаси, Мудофаа ва хавф- сизлик масалалари қўмитаси

 

 

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси

 

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси

 

Сенат қўмиталари, Сенат Девони Қонунчилик палатасининг қўмиталари ва Девони билан ҳамкорликда (келишувга кўра)

 

Oliy Majlis Senati Kengashining 2015 yil 18 martdagi KQ-8-III-sonli Qarori

Sayt haqida | Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati 100078, Toshkent,
Telefon: 238-26-96 
E-mail: senat@tps.uz