Senat yangiliklari
<< Bosh cahifa|
2007 yil 11 yanvar
O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY MAJLISI SENATIDA

ПОКИСТОН СЕНАТОРЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНДА
Мамлакатимизга ташриф буюрган Покистон Ислом Республикаси Сенатининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси Мушоҳид Ўусайн Саййид раҳбарлигидаги делегация 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари Ф.Муҳиддинова билан учрашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Покис­тон олий қонун чиқарувчи органларининг ҳамкорлигини янада ривожлантиришга оид масалалар юзасидан фикр алмашилди. Меҳмонларга Ўзбекистоннинг икки палатали парламенти фаолияти тўғрисида сўзлаб берилди. Томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасида ўзаро тажриба ва ахборот алмашувини фаоллаштириш зарурлигини қайд этдилар.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги алоқалар барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг учрашувлари чоғида имзоланган ҳужжатлар бунда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон ва Покистон олий қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги муносабатларнинг бугунги аҳволи ва истиқболи юзасидан фикр алмашилди.
Покистонлик меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири В.Норов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Cтратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Б.Худойбердиев билан учрашди.
Делегация аъзолари Темурийлар тарихи давлат музейида Соҳибқирон ва унинг авлодлари ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатлар билан танишди. Меҳмонлар мамлакатимизда халқимизнинг қадимий ва бой тарихини чуқур ўрганиш, миллий қадриятларимизни тиклаш ва сақлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг кўлами беҳад кенг эканини алоҳида таъкидладилар.
— Ўзбекистон тарихига, буюк аждодларга кўрсатилаётган юксак эҳтиром Президент Ислом Каримовнинг мамлакат равнақи йўлида олиб бораётган фаолияти нечоғли кенг кўламли эканининг яна бир тасдиғидир, — деди Покистон Ислом Республикаси Сенатининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси Мушоҳид Ҳусайн Саййид. — Бунга биз Темурийлар тарихи давлат музейида бўлганимизда яққол ишонч ҳосил қилдик.
Меҳмонлар ташриф давомида Самар­қанд ва Бухоро шаҳарларини ҳам зиёрат қиладилар.
Орифжон ТУРОПОВ,ЎзА мухбири.Халқ сўзигазетаси, 12 январь 2007 йил

 

O`zbekiston Respublikasi
Oliy Majlisi Senatining
Matbuot xizmati
©2005 Oliy Majlis Senati - Designed by Olimjon